Тухель мени барибир ўйнатмайди, “Челси”дан кетаман!

“Челси”нинг ҳужумкор футболчиси Ҳаким Зиеш Томас Тухель бошчилигидаги мураббийлар штабидан норози бўлмоқда.

Футболчи етарли даражада ўйин вақти берилмаяпти, деган иддаони билдирди. Бундан ташқари, Ҳакимга Томас Тухель уни ўйнатаётган позиция ва майдондаги вазифалар ҳам тўғри келмаяпти.

Зиеш агар бош мураббий уни одатдаги жойига қўйса, бундан кучли ўйин намойиш қилиши ва жамоага катта фойда келтира олишини таъкидлади.

Марокашлик ўйинчи клуб раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни сўраяпти. Раҳбарият эса истеъдодли ижрочидан бутунлай айрилиб қолишни истамайди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Ҳаким Зиеш январда ижарага юборилиши мумкин. Унга анчадан бери “Боруссия” оғиз солаётганини инобатга олиб, марокашлик футболчи мавсумнинг иккинчи ярмини Дортмунд клубида бошлаши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!