US Open. Жокович финалда ютқазди ва тарихий натижадан маҳрум бўлди

Теннис бўйича Америка очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги беллашувларида финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Новак Жокович ҳамда Даниил Медведев ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди.

Кутилмаганда, баҳс россиялик Медведевнинг 3 сетдаги ғалабаси билан якунланди. Жаҳоннинг биринчи рақам остида сараланган спортчиси Жокович 4:6, 4:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа, сербиялик ракетка устаси бир йилда 4 та "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнир ғолиьига айланган теннисчи бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Медведев эса, ўзининг "Улкан тож" турнирларидаги илк совринини қўлга киритди ва бу мавсум "Australian Open" финали учун Жоковичдан реванш олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар