Винисиус “Реал”ни тарк этадиган бўляпти
Винисиус Жуниор ўз келажаги борасида барча вариантларни очиқ қолдирмоқда ва “Реал”дан кетиш ҳам эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, мадридликлар ҳалигача футболчининг маош бўйича талабларини қондирмаган. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Винисиус атрофидаги инсонлар у мухлисларнинг муносабатидан кўнгли совиганини таъкидлаяпти. Бразилиялик юлдуз кўпинча ирқий камситишларга нишон бўляпти.
Transfermarkt маълумотига кўра, 25 ёшли Винисиус Жуниорнинг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар