Волейбол бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги соҳиблари аниқланди

Хабар берганимиздек, Фарғонада республикамиздаги мавжуд ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди. Мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришган бўлса, қизлар ўртасидаги баҳсларда 9та жамоа қатнашди.

Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган баҳслар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Ўсмирлар ўртасида:

1. Фарғона вилояти,

2. Хоразм вилояти,

3. Андижон вилояти.

Қизлар ўртасида:

1. Тошкент вилояти,

2. Фарғона вилояти,

3. Жиззах вилояти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!