Хабиб Нурмагомедов: Терма жамоа мураббийи журналистлар олдида жавоб бериши шарт

Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Россия терма жамоасининг "Евро-2020"даги иштироки ва терма жамоа мураббийининг интервью бермаслиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Менимча, Черчесов жавоб беришдан қочяпти. Чунки у жуда кўп жанжалли интервьюларда қатнашган. Мураббий булардан чарчаган деб ўйлайман. Аммо терма жамоа устози журналистлар олдида жавоб бериши шарт. Чунки футбол бўйича Россия терма жамоаси таэквондо ёки ММА жамоаси эмас. Футболни ҳамма жойда - Камчаткадан Калининградгача томоша қилишади.

Европа чемпионатлари, Жаҳон чемпионатлари, айниқса, миллий терма жамоа ўйнаган пайтлари бу жуда ортади. У бунга жавоб бериши керак. Россия терма жамоаси футболчи ва мураббийлари жамоатчилик олдида жавобгардир",-деди Нурмагомедов.

Маълумот учун, Черчесов бошчилигидаги руслар Европа чемпионати иккинчи туридан кейин 3 очко тўплади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!