Хави ва

"Барселона" спорт директори Матеу Алемани жамоанинг янги бош мураббийи Хави билан суҳбатлашди. 

Уларнинг иккаласи ҳам клубдаги тиббий муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш лозим деб ҳисобламоқда. Алемани нотўғри ташхис қўйиш ва ўйинчиларнинг тикланиш жараёни секинлигидан чарчаганди. Айни дамда Каталония клубининг 11 футболчиси лазаретда. 

Педри, Дембеле, Роберто, Нико, Пике, Гарсия ва Фати каби футболчиларнинг мушакларида шикастланиш мавжуд. Нету грипга чалинган, Агуэронинг юраги билан боғлиқ муаммолар бор. Шунингдек, Брейтуейт тиззасида жарроҳлик амалиётини ўтказди, Дест эса белида оғриқ ҳис қилмоқда. 

Таъкидлаш жоиз, камчиликлар фақат тиббий штабда эмас. Айрим футболчиларга яқин манбаларнинг маълум қилишича, клубда фитнес билан боғлиқ муаммолар ҳам кўзга ташланмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар