Хавининг жаҳли чиқди

"Барселона" бош мураббийи Хави кеча бўлиб ўтган "Севилья"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Барса" икки очко йўқотди. Биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Жамоа ўсиб бормоқда ва ҳар томонлама яхшиланяпти. 

Бизга бироз омад етишмади. Гавининг бош билан йўллаган зарбаси, Дембеленинг вазиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Мен жамоа билан фахрланаман, бироқ дурангдан эмас. 

Ушбу натижа бизга ёрдам бермайди. Таассуротлар яхши, аммо бугун уч очко олиш керак эди. Янги йилда ҳам ўсишда давом этамиз", - деди Хави. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!