Яна бир футболчи майдонда "қулади"

Австрия кубоги доирасидан ўрин олган “Линц” ва “Хартберг” клублари ўртасидаги ўйинда фожиа юз беришига оз қолди.

Ўйин вақтида Гана терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэль Двамена ҳушини йўқотди. У юрак хуружига учради.

26 ёшли футболчининг ҳаётини унинг танасига 2020 йилда ўрнатилган дефибриллятор қутқариб қолган. Айнан ўша ускуна ўз вақтида ишлаган ва шифокорларга унинг аҳволини тезда барқарорлаштириш имконини берган.

“Линц” футболчиси юрак билан боғлиқ муаммолардан анчадан буён хабардор эди. Шу туфайли Дваменанинг 2017 йилда “Брайтон”га трансфери барбод бўлди. 2019 йил октябрь ойида эса у фаолиятида танаффус қилишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!