"Ювентус" - "Милан" қарама-қаршилигида ғолиб номи аниқланмади

Италия чемпионати 4-турида "Ювентус" - "Милан" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Қизиқарли беллашувда ғолиб номи аниқланмади.

Учрашувда дастлаб 4-дақиқада Альваро Мората тезкор гол киритиб, туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Анте Ребич жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифига айланди 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!