"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани келаси ёзда Туринга қайтармоқчи. 

"Tuttosport" нашрининг хабарига кўра, "кекса синьоралар" футболчининг атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатяпти. Поль 2022 йилнинг ёзида эркин агентга айланади. "Юве" уни текинга қўлга киритишни режалаштирмоқда. 

Аввалроқ, Погба хизматига "Реал" қизиқаётганлиги хақида ёзган эдик. Француз 2016 йил Туринни Манчестерга алмаштирганди. Ўшанда "қизил иблислар" бу трансфер учун 105 миллион евро сарфлаган. Жорий мавсум ҳавбек 3та ўйинда майдонга тушиб, 5та голга ассистентлик қилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Parpiyev
03/09/2021 14:51
MYU uni tekinga qoʻlga kiritishga urinib koʻradi

Минбар

Барча блоглар