Зинченко

Украина терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко “Евро-2020”да қатнашгани учун олган барча пулларини хайрия қилди, деб хабар бермоқда Украина терма жамоаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Зинченконинг ушбу пуллари Львовда болалар касалхонасига таниқли пластик жарроҳ Клаус Экснернинг Германиядан келиши учун пул тўланган. Бир ҳафта давомида немис мутахассиси туғма ва куйишдан кейинги жароҳат олган болаларни операция қилади.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси Европа чемпионатида чорак финалга қадар этиб борди.

Андрей Шевченко бошчилигадаги жамоа 1/4 финалда Англия терма жамоасига 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар