Зўр ҳимоячини олти клуб талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби қанот ҳимоячиси Мало Гюсто бошқа бир йирик клубга ўтиши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 23 ёшли франциялик футболчига “Тоттенхэм”, ПСЖ, “Ливерпуль”, “Бавария”, “Ювентус” ва “Манчестер Сити” қизиқмоқда.

Бироқ асосий фаворитлардан ҳисобланган “шаҳарликлар” Гюстони фақат трансфер ойнасининг охирида сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Манба маълумотига кўра, “Челси” франциялик футболчиси бўйича 87,8 миллион евро миқдоридан бошланган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Гюсто 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда 49 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва бешта голли узатма қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!