“Арсенал”нинг қимматбаҳо сотувлари
5 март, 00:34 | 264

Ўтган сафар сиз азиз мухлисларни “ПСЖ”, “Тоттенхэм” ва “Манчестер Сити” жамоалари тарихидаги энг қимматбаҳо сотувлар билан таништирган эдик. Бугун, мазкур туркумдан ўрин олган навбатдаги жамоа билан сизларни таништирамиз. Демак, “Арсенал”нинг қимматбаҳо сотувлари.

5. Николья Анелька – 23,5 млн фунт

“ПСЖ” академияси тарбияланувчиси бўлган 17 ёшли Анелькани Арсен Венгер  1997 йилда ўз жамоасига таклиф этади. Уч мавсум “Хайбери”да тўп сурган франсиялик ёш иқтидор эгаси Англияда қўлга киритилиши мумкин бўлган деярли барча жамоавий совринларни қўлга киритишга эришдаи. 20 ёшли Анелька учун эса “Реал” салкам 24 млн фунтни аяшмайди.

4. Самир Насри – 24 млн

14 млн фунт эвазига “Марсель”дан харид қилинган Насри “Арсенал”да худди Анелька сингари 3 мавсум тўп суради. “Тўпчилар” сафида 125 та баҳсда майдонга тушган французни 24 млн(айрим манбаларда 25 млн, муаллиф) фунт эвазига “Манчестер Сити”га пуллашади. Насри даставвал, “шаҳарликлар”нинг ҳужумдаги асосий фигурасига айланади. Аммо, Самирнинг бошқа француз футболчилари сингари ўзига хос бўлган характери унга кўп бора панд беради ва айни шу туфайли ҳам Насри ушбу мавсумни ижара асосида “Севилья”да ўтказмоқда.

2-3. Эманнуэль Адебайор – 25 млн

Эманнуэль 3 млн фунт эвазига “Арсенал”га таклиф этилади. “Эмирейтс”да 4 йил тўп сурган тоголик ҳужумчи жамоа сафида 142 ўйинда иштирок этган бўлиб, рақиблар дарвозасини 62 бор гол киритишга муваффақ бўлган. 2009 йилда эса “шаҳарликлар” Адебайорни ҳам “йўлдан уришади” ва Эманнуэльни 25 млн фунт эвазига “Манчестер Сити”га трансфер қилишади.

2-3. Марк Овермарс – 25 млн

Овермарс 1997–200 йилларда “Арсенал”да тўп суради. Бу вақт оралиғида 141 ўйинда иштирок этган голландиялик вингер 40 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлади. 2000 йил ёзида эса “Барселона” клуби “Арсенал”да АПЛ, Англия кубоги ва лига кубогини қўлга киритган Овермарсни 25 млн фунт эвазига ўз сафига қўшиб олади.

1. Францеск Фабрегас – 29,8 млн

2003 йили “Барселона” академиясидан етишиб чиққан Фабрегасни ўз жамоасига таклиф этган Арсен Венгернинг  бутун фаолияти давомидаги энг яхши қарорларидан бири айнан шу бўлса, ажаб эмас. “Тўпчилар” сафида 8 йил тўп сурган испаниялик ярим ҳимоячи жамоа сафида 300 дан зиёд ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ва бунча ўйинда 57 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган. 2011 йилда эса “Барселона” ўз тарбияланувчисини ортга қайтариш учун салкам 30 млн фунт сарф этади. Шунга айтишсалар керакда, “Олдингдан оққан сувнинг – қадри йўқ” деб.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002