ЕЧЛда энг кўп гол киритган 5 ҳимоячи
Бугун биз клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир – ЕЧЛда энг кўп гол киритган ҳимоячилар билан таништирамиз.
4-5. Жон Терри – 10 та гол
“Челси” сардори 1998/99 йилги мавсумдан бери мазкур турнирда қатнашиб келади. Салкам 18 йиллик фаолияти давомида Терри ҳимоячи бўлишига қарамай ЕЧЛда 10 та тўп киритишга эришади. Аммо кўпчилик унинг Москва финалидаги омадсизлигини хали унутганича йўқ.
4-5. Серхио Рамос – 10
Рамос эса 2004 йилдан буён мунтазам ЕЧЛда ўйнаб келади. Бугунги кунгача киритган голлари сони эса 10 тани ташкил қилиши кўпчилик учун янгилик бўлмаса керак. Айниқса Рамос 2013/14 йилги мавсумда ўзини ҳужумчидек хис этган бўлса, ажаб эмас. Боиси, ўша мавсумда Рамос ЕЧЛда 4 та тўп киритишга муваффақ бўлади.
2-3. Кристиан Пануччи – 11
“Рома”, “Челси” ва “Интер” таркибида ЕЧЛда ўйнаган Кристиан Пануччи мазкур мусобақада 11 бор тўп киритишга муваффақ бўлган. Айтганча, Пануччи икки бор ЕЧЛда зафар қучганини айтиш ёдимиздан кўтарилибди.
2-3. Херард Пике – 11
Пике 2013/14 йилги мавсумдан буён ЕЧЛда ҳар мавсум камида 1 та тўп киритиб келмоқда. Жумладан, бу мавсум ҳам 3-рақам эгаси ЕЧЛда ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
1. Роберто Карлос – 16
Карлос эса ўзининг ғаройиб жарима зарбалари билан рақиб дарвозабонининг “додини бериб” келган. Айниқса, 1999/00 йилги мавсум Карлос учун жуда омадли ўтган эди. Ўша мавсум “Реал” билан ЕЧЛда ғолиб чиққан бразилиялик собиқ ҳимоячи клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирнинг бир мавсумида 4 та тўп киритишга муваффақ бўлади. Умуман олганда эса Роберто Карлос 3 бор ЕЧЛда ғолиб чиққан ва мазкур турнирда 16 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.
- Ҳам “Барселона”, ҳам “ПСЖ”да ўйнаган 6 та энг яхши футболчи
- “Барселона” дарвозасини ЕЧЛда “илма-тешик” қилган жамоалар
- “Барселона” – “ПСЖ ” учрашувига оид 12 та факт
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар