ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган “Реал” футболчилари

Ўтган сафар сизларни “Реал” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар билан таништирган эдик. Бугун эса ушбу жамоа ҳақидаги туркум мақолаларнинг навбатдагисини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Демак, ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган “Реал” футболчилари.

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассистентлар. Топ-5

5. Гути – 97 ўйин

Гути Мадридликлар таркибида 1995-2010 йиллар оралиғида 542 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлган. Хосе Мария бу давр ичида 15 та турнирда муваффақият қозонди. Жумладан 3 бора Чемпионлар лигаси кубогини боши узра баланд кўтарди. Умуман Гути ЕЧЛда 97 та ўйин ўтказган ва бу борада “Реал” футболчилари орасида 5-ўринда зикр этилади. Гути “Реал”дан кетганидан сўнг, 2 мавсум мобайнида Туркиянинг “Бешиктош” жамоасида тўп суриб, фаолиятига якун ясади.

ЕЧЛда энг кўп гол киритган 5 француз

4. Серхио Рамос – 97

Рамос ҳақида бугунги кунда эшитмаган инсон қолмаган бўлса керак. Тўпурар ҳимоячи саналадиган Рамос мана 12 йилдирки, “Реал” сафида тўп суриб келмоқда. Бу вақт оралиғида 30 ёшли ҳимоячи “Реал” билан 3 бор Ла лига, икки бор Испания кубоги ва яна шунча мамлакат Суперкубогини қўлга киритиш билан бирга халқаро аренада ҳам қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларни икки марта “ўзиники қилган”. Рамоснинг ЕЧЛдги иштирокига фақат хавас кўзи билан боқиш мумкин: 97 ўйин, 9 та гол ва икки ғолиблик.

ЕЧЛ: Туғилган кунида “дубль” қилганлар

3. Роберто Карлос – 107

Яна бир тўпурар ҳимоячи. Роберто Карлос ўзининг ақлбовар қилмас жарима зарблари билан ҳам машҳурдир. “Қаймоқранглилар” сафида 11 йил тўп сурган Карлос бу вақт оралиғида 500 дан ортиқ ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 50 дан ортиқ голлар киритишга эришган. Шу ўйинларнинг 107 таси, голларнинг эса 16 таси клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир – ЕЧЛга тўғри келади.

“Барселона” дарвозасини ЕЧЛда “илма-тешик” қилган жамоалар

2. Рауль – 130

Рауль “Галактикос” таркибида 1994-2010 йиллар давомида 741 беллашувда майдонга тушиб, 323 та голга муаллифлик қилади. Мадридликлар билан 16 та титулни қўлга киритади ва 31 та шахсий совринга эга чиққан футболчи “қаймоқранглилар” сафида ЕЧЛда 130 та учрашув ўтказган ва 66 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишни уддалаган.

1. Икер Касильяс – 150

“Реал” тарихидаги энг яхши дарвозабон бу шубҳасиз Касильясдир. Ҳозирда “Порту” сафида тўп сураётган Икер мадридликлар дарвозасини 1999 йилдан буён ҳимоя қилиб, 678 та учрашувда майдонга тушди. Бу давр ичида “галактикос” билан 17 та турнирда бош совринга эга чиққан Каска чемпионлар лигасида “Реал” либосида 150 та ўйин ўтказган.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!