Ҳам “Насаф” ҳам “Локомотив”да тўп сурган футболчилар(Топ-6)

Бугун Олий лиганинг 6-тур ўйинлари давом эттирилади. Турнинг марказий ўйини – Тошкентда кечадию Унда “Локомотив” ҳамда “Насаф” жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Биз эса мазкур қарама-қаршиликдаги ҳар иккала жамоа таркибида тўп тепган футболчиларнинг Топ-6 лигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

>>Адурис ТОП-9 ликда ёхуд “Атлетик” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

>>ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар

>>“Лион” – “Бешиктош” ўйинига оид фактлар

6. Дилшод Раҳматуллаев

“Локомотив”: 2010, 2012-13, 2014-2015

“Насаф: - 2016 ҳозиргача

Ўзининг профессионал футболдаги илк сабоқларини “Сўғдиёна” клубида орттирган Дилшод 2010 йил “Локо” сафига келиб қўшилади ва мавум давомида 16 учрашув ўтказади. Кейинчалик эса “Олмалиқ” ҳамда Туркиянинг “Шанлиурфспор” клубида ижарада бўлган футболчи сўнгги йилларда яна “темирйўлчилар” сафида ҳаракат қилиб келаётган эди. Ўтган мавсум аввалида эса у Рўзиқул Бердиев жамоасига бориб қўшилди.

>>“Аякс” – “Шальке-04” ўйинига оид фактлар

5. Ислом Иномов

“Локомотив”: 2012-2013

“Насаф”: 2010

Ислом Ангрен футболи тарбияланувчиси саналади ва футболдаги илк сабоқларини маҳаллий “Семурғ” жамоасида олади. Кейинчалик турли жамоаларда ҳаракат қилган Иномов 2010 йилги мавсумни Викор Кумиков бошқарувидаги “Насаф” таркибида ўтказади. “Локо”да эса ҳимоячи 2012-2013 йилларда тўп тепади. Таъкидлаш жоиз Ислом ҳозирда “Олмалиқ” сафида фаолиятини давом эттирмоқда.

4. Нўмон Ҳасанов

“Локомотив”: 2009

“Насаф”: 2001-2002

Нўмон Ҳасанов футболчилик фаолияти давомида 12 та жамоада тўп тепган бўлса, улар орасида “Насаф” ҳамда “Локо” ҳам бор. Бугунги кунда “Қўқон-1912” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритаётган Ҳасанов 2001-2002 йилларда “аждарлар” сафида тўп сурган ва 36 учрашувда майдонга тушган. Ёдингизда бўлса ўша мавсум “Насаф” халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этган эди. “Темирйўлчилар”да эса футболчилик фаолиятининг сўнгги қисмини олиб борган ва айнан мазкур клубда “бутсаларини михга илган”.

3. Фозил Мусаев

“Локомотив”: 2014

“Насаф”: 2007-2008, 2011-2012, 2016 йил иккинчи давра

Қашқадарё футболи тарбияланувчиси бўлган Фозил 2007 йилда қаршиликлар сафида дебют қилади. Кейинчалик эса ярим ҳимоячи фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиради. Бироқ ҳар сафар яна ўзининг жонажон клубига қайтиб келавермоқда. “Локо”га эса Абрамов мураббийилиги вақтида ташриф буюрган Мусаев мураббий жамоани тарк этгач, фаолиятини Эронда давом эттирди. Ҳозирда эса Ярониянинг "Жубило Ивата"жамоасида тўп сурмоқда.

2. Лутфулла Тўраев

“Локомотив”: 2014-2015

“Насаф: 2009-2011

“Машъал”клуби тарбияланувчиси бўлган Тўраев 2009 йилдан то 2011 йилга қадар фаолиятини “аждарлар” сафида давом эттирди. Мазкур жамоа билан эса ОФК Кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган Лутфулла шундан сўнг “Бунёдкор”га кўчиб ўтади ва “қалдирғочлар” сафидаги икки йилдан сўнг эса “Локо”га келиб қўшилади. “Темирйўлчилар” сафидаги бир йилда эса у Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга эришади.

1. Артур Геворкян

“Локомотив”: 2016 иккинчи давра

“Насаф”: 2011-2016

2006 йилдан буён Ўзбекистонда фаолиятини давом эттириб келаётган Геворкян сўнгги йилларда “Насаф”нинг бош “юлдузи” эди ва жамоа сардори сифатида шерикларини майдонга бошлаб тушарди. Бироқ ёзда Ара “Локомотив”га ўтди ва Ўзбекистондаги фаолиятида ҳали эришмаган ягонпасоврин – Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди қолаверсаб "биллур соври"ни яна бир бор боши узра баланд кўтариш бахтига муяссар бўлди.

Ps: Ушбу рўйҳатдан биз унутиб қолдирган футболчилар бўлса муаллиф бундан узр сўрайди

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!