Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Лион” – “Бешиктош” ўйинига оид фактлар

Изоҳлар: 0

Бир неча дақиқалардан сўнг Европа лигаси чорак финали доирасидаги “Лион” ва “Бешиктош” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан мазкур баҳсга оид энг сара фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

>>“Аякс” – “Шальке-04” ўйинига оид фактлар

>>“Сельта” – “Генк” ўйинига оид фактлар

>>“Андерлехт” – “Манчестер Юнайтед” ўйинига оид фактлар

  1. Бу жамоалар расмий ўйинлар доирасида муқаддам тўқнаш келишмаган;
  2. “Лион” турк клублари билан 2004/05 йилги мавсумдан буён хали рўбаро келмаган эди;
  3. “Бешиткош” эса ўз майдонида француз жамоаларига мағлуб бўлмаган – 3 ўйин, 2 ғалаба ва 1 дуранг. Аммо Францияда кечган ҳар уччала ўйинда истанбулликлар мезбонларга имкониятни бой берган;

>> “Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

4. “Лион” 10 марта турк жамоаларига қарши баҳс олиб борган ва 5 ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 1 ўйинда дуранг, қолган 4 баҳсда эса имкониятни бой берган;

  1. “Лион” сўнгги бор еврокубоклар чорак финалида 2013/14 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда француз клуби ЕЧЛ чорак финалида “Ювентус”ни мағлубиятга учратган;
  2. “Шерлар” УEФА тасарруфидаги турнирлар ярим финалида ўйнамаганига ҳам 7 йил тўлибди. 2010 йил жамоа УEФА кубоги ярим финалида “Бавария”га имкониятни бой берган;

>>“Ювентус” – “Барселона” учрашувига оид фактлар

  1. “Бешиктош” эса сўнгги бор еврокубоклар чорак финалида 2002/03 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда турклар УEФА кубоги чорак финалида “Лацио”га имкониятни бой берган;
  2. Турк клуби УEФА тасарруфидаги турнирларда ярим финалга чиққан эмас;
  3. Бу мавсум ЕЛ чорак финалида қолган 8 жамоа орасида фақатгина “Бешиктош” ўз мамлакатида амалдги чампион саналади;

>>ЕЧЛ. Ҳар бир босқичдаги энг йирик ҳисоблар

10 1/8 финалда “Олипмпиакос” дарвозасига киритилган сўнгги гол “Бешиктош”нинг еврокубоклардаги 250 голи эди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ