“Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинини эслаб” ёхуд Англияда ҳам шундай хато бўлди!
Англияда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига – Чемпионшипнинг 40-турида “Ньюкасл” ва “Бертон” ўйинида футболда камдан-кам учрайдиган ходиса рўй берди. Гап шундаки, учрашув ҳаками Кейт Страуд ўзи белгилаган пеналтини ўзи бекор қилди.
>>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар
>>“Лестер” ва ЕЧЛдаги дебют мавсумида чорак финалга чиққан 5 жамоа
>>ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати
Ушбу ўйиннинг 29-дақиқасида бош ҳакам “Бертон” дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса “қарғалар” ҳужумчиси – Мэтт Ритчи аниқ амалга оширди. Бу вазиятда эса ”қарғалар” футболчиси Дуайт Гейл жарима зарбаси амалга оширилмасидан бироз олдин жарима майдони томон талпингани учун ҳакам голни бекор қилди. Страуд жаноблари эса ёрдамчилари билан нималарнидир маслаҳат қилиб, пенальтини бекор қилди ва “Бертон” фойдасига эркин зарба белгилади.
Ваҳоланки, футбол қоидаларига кўра. Бундай вазиятда рефери пенальтини бекор қилишга хаққи йўқ эди. Аксинча, Ритчига пенальтини такроран тепиш учун руҳсат бериши лозим эди.
>>Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар
Бунинг ўрнига эса инглиз ҳаками “Америка кашф этди”. Танаффус вақтида эса “Ньюкасл” мураббийлари ҳакамга вазиятни такроран намойиш этишди. Аммо кеч бўлган эди…
Ритчи барибир ўз ниятига етишиб, гол киритишга эришди. Ўйинда эса айнан “Ньюкасл” ғалаба қозонди.
“Бертон” жамоаси мураббийи Найджел Клаф эса ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Менимча, видеотакрорларга эҳтиёж сезилмоқда. Франция ва Испания ўртасидаги ўйинни мисол қилишим мумкин. Менинг ўзим ҳам “Ньюкасл”нинг голи нега бекор қилинганини тушунмадим”.
>>Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”
“Ньюкасл” эса лига раҳбариятидан “кечирим”ларни қабул қилди. Жамоадагиларнинг фикрича, агарда “қарғалар” ғалаба қозонмаган тақдирда, ўйинни қа тадан ходиса рўй берган 29-дақиқадан давом эттириши мумкин бўлганини айтиб ўтди.
Страуд жаноблари бошчилигидаги бутун бошли ҳакамлар бригадаси эса номаълум муддатга ҳакамлик қилишдан четлатилди.
Бу холат эса бизни бефарқ қолдиргани йўқ. Зеро, 2005 йил ЖЧ-2006 саралашида Баҳрайнга қарши ўйинда Ўзбекистон термаси ҳам шундай ҳолатдан жабр чеккан эди. Ўшанда, япониялик Тошимуцу Ёшида “катта саҳнага” чиққан эди. Ўшанда ушбу жаноб Жепаровнинг пенальтидан киритган голини бекор қилиб, Баҳрайн фойдасига эркин зарба белгилаган эди. Бизнинг федерациямиз ФИФАга арз қилгач эса ўйин қайта ташкиллаштирилган эди. Қолгани биз учун қайғули якун топгани хали кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- “Реал”нинг 7-рақам эгалари
- Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар