Испанияда тайинли ҳужумчи чиқмаганми ёхуд “қизил фурия” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

26 март, 01:58 632

Испанияда тайинли ҳужумчи чиқмаганми ёхуд “қизил фурия” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Кеча ЖЧ-2018 саралаши доирасида Испания термаси ўз майдонида Исроил термасини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси, учрашувда ҳисобни очган Давид Силва терма жамоа сафида ўзининг 29-голини киритди ва бу борада 4-ўринда келаётган собиқ ҳимоячи Фернандо Ерро билан тенглашиб олди. Биз эса шу муносабат билан сизларни “қизил фурия” сафида энг кўп гол киритган 5 футболчи билан таништиришга қарор қилдик.

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

>>Футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган 18 футболчи

 

4-5. Давид Силва – 29 та гол

2006 йилдан буён терма жамоадан мунтазам жой эгаллаб келаётган Давид Силва “қизил фурия” сафида 110 та ўйин ўтказишга улгурди. Икки марта қит`а ва бир марта Жаҳон чемпиони бўлган Силва ҳисобида ҳозирча 29 та гол мавжуд. У энди 31 ёшга тўлганини инобатга оладиган бўлсак, голларининг салмоғи ошишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

>>Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

4-5. Фернандо Йерро – 29

1989 йилдан 2002 йилгача терма жамоада фаолият юритган Йерро 13 йиллик мамлакат бош жамоасидаги фаолиятида 29 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқади. Бунча гол киритиш учун эса собиқ ҳимоячига 89 та ўйин кифоя қилган.

>> Ўз анъанасига содиқ мураббий

3. Фернандо Торрес – 38

2003 йилда терма жамоада дебют қилган Торрес ҳисобида 38 та гол мавжуд. “Эль Нино” Таити дарвозасига “покер” қилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Торрес ҳам икки бор Европа ва бир марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

>> Терма жамоада энг кўп гол киритган 10 футболчи

2. Рауль – 44

Рауль аслида бу борада биринчи ўринда турар эди. Аммо 2010 йилда Давид Вилья “Реал” афсонасининг рекордини янгилаган эди. Терма жамоа гвардиячилари орасида 10-ўринда зикр этиладиган Рауль тўпурарликда иккинчи ўринни ҳозирча ҳеч кимг берганича йўқ.

>> МЛСда ўйнаган жаҳон чемпионлари

1. Давид Вилья – 59

Юқорида таъкидлаганимиз, Виля 2010 йилда Раульнинг рекордини йўққа чиқаради. Қизиғи, Вилья ўзи, 2006 йилда дебют қилган эди, холос. Рауль 10 йилда қўйган рекордни 4 йилда “қулатгани”дан сўнг, унинг маҳоратига шубҳа билан қарайдиганлар “тилларини” тишлашган эди.

>>“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади