Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

29 март,2017, 20:18 845

Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

“Манчестер Юнайтед” сўнгги йилларда анча “хотамтой” жамоага айланиб бормоқда. Бу ҳолатни биз Луи ван Гаал бошқарувида бўлганда ҳам кўрган эдик. Қуйидаги мақоламизда эса биз сизларни айнан голландиялик мутахассис даврида “Олд Траффорд”га олиб келинган футболчилар билан таништирамиз ва уларга ўзига хос тарзда баҳо қўйиб борамиз.

>>“Реал”нинг 7-рақам эгалари

>>Европа термаларида энг кўп гол киритган 10 футболчи

>>Роналду номидаги аэропорт, Марадона черкови ва бошқалар

13. Виктор Вальдес

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: Бепул

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 2

Бизнинг баҳо: 2-

Бир йил умрини заҳирада ўтказишга “маҳкум” қилинган Вальдесни Моурино “Мидльсбро”га “қўйиб юборди” ва испаниялик киппер бунга ҳурмат тариқасида “МЮ”га қарши ўйинда собиқ жамоадошларига битта голни “совға қилди”.

>>“Мхитарянга етадигани йўқ-ми?” ёхуд Арманистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

12. Морган Шнайдерлин

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: 24 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 47

Бизнинг баҳо: 2-

Шнайдерлин ҳам худди Харгривз ва Флетчер сингари мунтазам жароҳатлар гирдобида қолиб кетди ва бу унинг “манкунианлар” сафидаги фаолиятига салбий таъсир этмай қолмади. Моуриньо эса франциялик футболчига 6 ой имкон берди ва “Эвертон”га сотиб юборди.

>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

11. Мемфис Депай

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: 25 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 53

Бизнинг баҳо: 2-

“МЮ”га келибоқ 7-рақамни танлаган Мемфисга ушбу рақам “оғирлик” қилдими, умуман ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта билмади ва Моуриньо у билан ҳам қишда хайрлашишга қарор қилди.

10. Бастиан Швайнштайгер

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: 6,5 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 35

Бизнинг баҳо: 2

Бастиан “Юнайтед”да ҳеч нимага эришмаган бўлсада, мухлисларнинг ёқимтойига айлана олди ва уларга ижобий тарафдан энергия бера олди. Умуман олганда, 2015 йилда жамоага таклиф этилган барча футболчилар клубга қанчалик “фойда” берганини кўришингиз мумкин.

9. Радамель Фалькао

Жамоага келган йили: 2014

Қанчага келган: Бир йиллик ижараси учун 6 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 29

Бизнинг баҳо: 2+

Фалькао “МЮ”га оғир жароҳатидан сўнг келди ва “қизил иблислар” сафида ўзини кўрсата билмади. Унинг “Юнайтед”даги фаолиятини ижобий баҳолашимизга сабаб бўлган ягона жиҳат бу уни фақатгина ижара асосида тўп сургани бўлди.

8. Маттео Дармиан

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: 12,7 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 57

Бизнинг баҳо: 3-

Дармиан ўзининг “МЮ”даги дастлабки, 3 ўйинини фантастик ўтказган эди. Бироқ унинг жамоадаги фаолиятининг давоми бошланиши сингари муваффақиятли кечгани йўқ.

7. Анхель Ди Мария

Жамоага келган йили: 2014

Қанчага келган: 59,7 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони:

Бизнинг баҳо: 3-

Ди Мариянинг трансферини энг ёмонлар қаторига қўшсак бўлар эди. Гап шундаки, Анхель мураббийнинг “қурбони бўлди”. Жозе Моуриньо аввалроқ “МЮ”га келганида албатта, Ди Марияни жамоада олиб қолган бўлишини айтиб ўтган эди.

6. Люк Шоу

Жамоага келган йили: 2014

Қанчага келган: 30 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 43

Бизнинг баҳо: 3-

Анчагина катта сумма эвазига “МЮ”га келган Шоуга мунтазам равишда ортиқча вазн ва жароҳатлар халал бериб келмоқда. Жароҳатидан эндигина қутилган Люк аста-секин асосий таркибга кириб бормоқда.

5. Серхио Ромеро

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: Бепул

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 21

Бизнинг баҳо: 3

Ромеро “МЮ”га текинга тушган ва у  жамоада иккинчи рақамли дарвозабон бўлиши олдиндан маълум эди. Аммо аргентиналик посбон “Ростов”га қарши ўйинда нималарга қодир эканлигини намойиш эта олди.

4. Маркос Рохо

Жамоага келган йили: 2014

Қанчага келган: 16 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 89

Бизнинг баҳо: 3

Жорже Мендешнинг таклифи билан “МЮ”га келиб қолган Рохо ван Гаал даврида қанотда тўп сурди. Моуриньо эса уни марказий ҳимояда синаб кўрмоқда ва бугунги кунда “манкунианлар”нинг асосий таркиб футболчиси саналади.

3. Дейли Блинд

Жамоага келган йили: 2014

Қанчага келган: 13,8 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 114

Бизнинг баҳо: 3

Ван Гаал даврида асосий таркибда ўйнаб юрган Блинд, Моуриньо бошқарувида бошланғич таркибга кириши анчагина қийин кечмоқда.

2. Антони Марсьяль

Жамоага келган йили: 2015

Қанчага келган: 36(+21,6) млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 78

Бизнинг баҳо: 4

Антони “МЮ”га келганида кўпчилик бундай футболчи борлигини билмаган ҳам эди. Аммо дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ Марсьяль жамоа тўпурари бўла олди. Бироқ Жозе Моуриньо уни ҳозирда кўпроқ заҳирадан майдонга туширмоқда.

1. Андер Эррера

Жамоага келган йили: 2014

Қанчага келган: 30 млн фунт

“МЮ” учун ўтказган ўйинлари сони: 110

Бизнинг баҳо: 5

Эррера бугунги “МЮ”нинг ажралмас қисига айланиб улгурди. Жумладан, испаниялик ярим ҳимоячи Маруан Феллайнини заҳирга “михлаб” қўя олди ва Погба(айрим ҳолларда Каррик ёки Феллайни)билан бирга марказда ўзига хос “девор” ҳосил қила олди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.