Роналду номидаги аэропорт, Марадона черкови ва бошқалар
Эртага Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду шарафига ўзи туғлиб катта бўлган Мадейрада Халқаро аэропорт номи “Криштиану Роналду Мадейра аэропорти”га расман ўзгаради. Ушбу тантанали маросимда футболчининг ўзи, қолаверса, мамлакат президенти ва бош вазири шахсан иштирок этиши кутилмоқда. Қуйидаги мақоламизда эса айнан футболчилар шарафига қўйилган нарса ва предметлар номлари ҳақида ҳақида ҳикоя этмоқчимиз.
>>“Мхитарянга етадигани йўқ-ми?” ёхуд Арманистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар
>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар
>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар
“Ryanaldo" самолёти
Ирландиянинг “Ryan air” компанияси юқоридаги холат муносабати билан ўз номи ва Роналдунинг исмини уйғунлаштириб, ўз самолётларидан бирини “Ryanaldo” деб номлаган эди.
>>Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар
Бест-Лафферти аэропорти
Шимолий Ирландия футболи тарихидаги энг яхши футболчиси бўлган Жорж Бест шарафига Белфаст шаҳридаги бош аэропорт унинг номи билан аталади. Шунингдек, Евро-2016 пайтида бир кун аэропорт номи терма жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Кайл Лафферти номи билан ҳам аталди.
Криштиану Роналду галактикаси
Икки йил олдин португалиялик соха мутахассислари томонидан янги галактикага “CR7” номи берилди. Қайд этиб лозимки, бу галактика қуёшдан триллион марта ёрқинроқдир.
Дрогба стадиони
Кот-д`Ивуарнинг “Леваллуа” клуби ўз стадиони номини тарбиялнувчиси Дидье Дрогба шарафига қўйди. Дарвоқеа, Францияда ҳам “Стад Дидье Дрогба” стадиони ҳам мавжуд.
Марадона стадиони ва черкови
Аргентинада Марадонанинг нуфузи мамлакат президенти ва Рим папасиникидан асло кам эмас. Марадонанинг илк клуби - “Архентинос Хуниорс” жамоаси уй стадиони айнан футболчи шарафига қўйилгандир. Бундан ташқари Диего номидаги черков ҳам мавжуд.
Парк Жи Сун йўли
Жанубий Кореялик футболчи ўзи туғлиб ўсган Сувон шаҳрини пойтахт Сеул билан боғловчи йўлни унинг номи билан аташгани учун ғурурланса арзийди.
Клафф шоссеси
Англиялик мураббий Браян Клафф шарафига у туғилиб ўсган Дерби ва иш жойи бўлган Ноттингем шаҳарларини бўгловчи шоссега унинг номи берилган. Маълумот учун Браяннинг ўзи ҳам ҳар куни анашу йўлдан қатнаган.
Кройф астероиди
2010 йил диаметри тўққиз километрлик астероид айнан Кройф номи билан аталади. Астероид қуёш системасини беш йил, уч ой 18 кунда айланиб чиқади.
Арсен Венгер астероиди
2007 йил “Арсенал”нинг ашаддий муҳлиси бўлган англиялик астроном Иэн Гриффин ўз муҳлислик қиладиган жамоа устози номини осмон жисмига беради.
Кўчалар
Сетубал шаҳрининг марказий кўчаларидан бири “Special оne wаy” деб аталади. Англадингиз, бу Жозе Моуриньо туғилиб ўсган шаҳар ва айнан унинг номи улуғлангандир. 2013 йил эса Венеция яқинидаги Эзоло шаҳридаги кўчалардан бири Алессандро Дел Пьеро номи билан атлган бўлса, Маридада Висенте Дел Боске номидаги ҳиёбон мавжуддир. Касильяс номи эса Монтолесе шаҳрида улуғаштирилгандир. Аргентиананинг Эл Чаланаре шаҳрида терма жамоа 2014-йилги ЖЧда финалга чиққани учун Лионель Месси ва Хавьер Маскерано номидаги кўчалар пайдо бўлди. “Спартак” клуби асосчиси Николай Старостин шарафига қўйилган кўчалар ҳам мавжуддир. Улар Москванинг Новокосино ва Косино-Устомскийсида жойлашган.
>>Испанияда тайинли ҳужумчи чиқмаганми ёхуд “қизил фурия” тарихидаги энг яхши тўпурарлар
Бейл шаҳри
Гарет Бейл шарафига эса бутун бошли шаҳар унинг номи билан аталган. Тўғри би фақат бир кун, яъни Уэльс ҳамда Англия терма жамолари ўртасидаги бахс куни рўй берган холос. Аслида бу шаҳар номи Бала бўлиб, фақатгина сўнгги ҳарф ўзгартирилган эди.
>>Уэльс терма жамоаси тўпурарлари. Топ-5
Жеррард уйи
Бигунги кунда фаолиятини тугатган Стивен номи билан аталадиган уй мавжуд. Эътиборлиси у Англияда эмас, балки, БААнинг Дубай шаҳрида жойлашгандир. Бу ҳодиса 2008 йилда бўлган эди ва футболчинига ўзига эса бонус сифатида Жеррард тўп сурадиган саккизинчи рақамга мос равишда айнан саккизинчи қаватдан 1,2 млн фунт турадиган уй совға қилишади.
Райт трамвайи
Айнан ўша йили Англия терма жамосининг собиқ футболчиси Билли Райт шарафи туфайли Мидленс шаҳрида еттинчи йўналишда ҳаракатланувчи трамвайга унинг номи берилади.
Ле Тиссье самолёти
Метт Ле Тиссье номи билан Инглиз авиакомпанияси ўз самолётларидан бирини атайди. Самолёт ўзининг эса илк парвозини футболчи туғилган Гернси оролидан, у тўп сурадиган жамоа шаҳри бўлмиш Саутгемптонга амалга оширган.
Ибрагимович қидирув тизими
Швецияда эса Ибрагимович ҳақиқий “авлиё” даражасига чиқиб улгурган. “SweetPop” маркетинг агентлиги унинг номидаги қидирув тизимини йўлга қўяди. Тизим тўғридан-тўғри “Gооglе”га улангандир. Ҳар саҳифа очганингизда эса Златаннинг “Википедия” тармоғидаги саҳифаси ҳам очилади.
Златан номи билан “Dodds cafе” ресторанлар тармоғи “Le Zlatan Burger”ни тайёрлашади. Унинг нарҳи 25 еврони ташкил этади.
Пеле кофеси
Футболчилар номи хаттоки озиқ-овқатлар орасида ҳам учрайди. Масалан афсонавий Пеле номи билан “Cаfé Pele” деб номланувчи кофелар ишлаб чиқарилган.
Раньери сосискалари
“Лестер”нинг ўтган мавсумдаги муваффақиятидан сўнг маҳалиий гўшт савдогарлари бош мураббий Клаудио Раньери номи остидаги сосискларни ишлаб чиқара бошлаган эдилар.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- Сўнгги дақиқалар талвасаси
- Машхур футбол мухлислари. DJ Pilligrimдан Севара Назархонгача...
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар