Хитойликлар фақат легионерлар учун пул сарф этишмайди

Хитой клублари мавсум аввалида трансфер бозорини ларзага солишига кўникиб ҳам қолдик. Кўпчиликнинг фикрича чинликлар фақат легионерлар учун катта сумма сарф этишади. Аммо шундай хитойлик футболчилар борки, улар учун жамоалар Ахмедовнинг трансферидан салкам 3 баробар кўп сумма тўлашган. Қуйидаги мақоламиз орқали эса айнан қимматбаҳо хитойлик футболчилар ҳақида ҳикоя этамиз.

>>Буффоннинг 1000 та ўйини рақамларда

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

 

Чжан Чэндунь – Хитой терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун “Хэбэй Чайна” жамоаси Егор Кримец ўйнайдиган “Бейжинг Гуоан” жамоасига 20,4 млн евро тўлашди. 27 ёшли футболчи Европада ҳам анчагина тажриба орттирган. У бир неча йил Португалия(“Мафра”, “Лейрия” ва “Бейра-Мар”)да, иккинчи Бундеслига(“Айнтрахт Б”)да ва ниҳоят ўтган мавсум “Райо Вальекано”да тўп сурган. Трансфермаркт сайтида унга қўйилган нарҳ эса 475 минг евродир.

Цзинь Янъян – “Хэбэй Чайна” клуби ўз навбатида 23 ёшли ҳимоячисини 10,83 млн евро эвазига “Гуанчжоу Фули”га сотди. Терма жамоада умуман ўйнамаган ушбу футболчини трансфермаркт 400 минг еврога баҳолган эди.

>>Футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган 18 футболчи

Би Цзиньхао – “Хэнань Цзянье” жамоаси эса ўз ҳужумчисини “Шанхай Шеньхуа”га 9,98 млн еврога пуллади. Ваҳоланки, унинг хизматларини трансфермаркт 125 минг еврога баҳолаган эди.

>>Испанияда тайинли ҳужумчи чиқмаганми ёхуд “қизил фурия” тарихидаги энг яхши тўпурарла

28 ёшли Чжан Лу эса ўтган йили қишда “Тяньцзинь Цюаньцзянь”га 9,8 млн евро эвазига кўчиб ўтган. Трансфермарктнинг баҳоси эса – 100 минг евродир.

>>Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

“Тяньцзинь Цюаньцзянь”нинг яна бир катта ҳариди бу Сун Кед бўлди. 27 ёшли вингер учун 9,2 млн “лимон” тўланган. Унинг иқтидорини эса германиялик мутахассислар 825 мингга баҳолашган.

Ўтган йили эса “Хэбэй Чайна” чап қанот ҳимоячиси – Дин Хайфен учун 7,1 млн евро тўлаган.

2015 йилнинг сўнгги кунида эса Гу Цао Хитойнинг энг қимматбаҳо дарвозабони бўлган эди. Трансфермаркт 200 минг еврога баҳолаган киперни “Цзянсу Сунин” 7,05 млн еврога сотиб олган эди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!