"Ҳумо" хоккейчилари фаолиятини яна бир жамоада давом эттиради

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳимоячилари Надир Ислямов ҳамда Арсений Ерохин фаолиятини Тольяттининг "Лада" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, ҳар иккала хоккейчи билан 1 йиллик келишувга эришилган. 

kV2NfK7hO7c

Ислямов "қанотлилар" сафида 50 баҳсда музга тушган ва 2 та гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширишга эришган эди. Ерохин эса 65 учрашувда 4 та гол киритган ҳамда 12 та голга ассистентлик қилган.

U1cjC2nAceg

Илгарироқ, "Тошкент девори" лақаби билан мухлислар ёқимтойига айланган Роман Смирягин ҳам "Лада" билан келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик. Шу тариқа, "автозаводчилар" сафида "Ҳумо"нинг 3 нафар хоккейчиси фаолият олиб борадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!