"Мидтьюлланд" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Ливерпуль" "Мидтьюлланд" меҳмони бўлади. Ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+8'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Робертсоннинг узатмасини Хансен ушлаб олди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Каба ўрнини Пфайферга бўшатиб берди.

  • 90'

    Эвандер захирага олинди, Мадсен баҳсни давом эттиради.

  • 89'

    Минаминонинг голи ўйин қоидаси бузилганлиги сабаб ҳисобга олинмади.

  • 87'

    Жота ўрниг Мане майдонга тушди.

  • 83'

    Ҳужумчининг зарбасини Келлехер қайтарди.

  • 81'

    Андерсон сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    Ливерпуль бурчак тўпидан ўйинни давом эттирди.

  • 79'

    Хендерсоннинг узатмаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 77'

    Шольцнинг голи ҳисобга олинмади. Лайнсменнинг фикрича, гол офсайддан киритилди.

  • 76'

    Дрейер ўйинни тарк этди, Систо майдонга тушди.

  • 74'

    Эвандернинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 73'

    Эвендер бурчак тўпидан узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 72'

    Ориги учун ўйин якунланди, Ориги майдонга тушди.

  • 71'

    Зарбалар бўйича статистика: 12:7.

  • 70'

    Эвандернинг бурчакдан узатган паси хавфли вазиятгача бормади.

  • 66'

    Кабанинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 63'

    Мабиль майдонни тарк этди, Андерсон ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Исаксен майдонга тушди, Оньека захирага олинди.

  • 62'

    Кейта ўрнига Хендерсон майдонга тушди.

  • 62'

    ГООООООЛ! Александер Шольц пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 61'

    Ҳакам Келлехерга сариқ карточка кўрсатди.

  • 61'

    Жароҳатланган Цимикас ўрнига Робертсон майдонга тушди.

  • 61'

    Пенальти. Мидтьюлланд гол уриш имкониятига эга бўлди.

  • 60'

    ВАРдагилар учрашув бош ҳакамига видеотакрорларни кўриши ҳақида маълумот беришди.

  • 59'

    Дрейер ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 59'

    Дрейер рақиб жарима майдони ичида йиқитилди. Рефере барчаси жойидалигини билдирмоқда.

  • 56'

    Цимикасга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 54'

    Эвандернинг бурчакдан узатган пасини рақиб футболчилари қайтаришди.

  • 52'

    Кабанинг узатмасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 50'

    Каба жарима майдонига киришда ҳимоячилар томонидан тўхатилди.

  • 49'

    Кабанинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 49'

    Эвандернинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тегди, футболчи голли вазиятдан фойдала олмади.

  • 49'

    Эвандернинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 49'

    Мидтьюлланд хавфли ҳужумлар сонини оширмоқда Колс фаоллиги билан бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 48'

    Колснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46'

    Билли Куметио майдонга тушди, Фабиньо захирага олинди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+2'

    Кейтанинг зарбаси кучсиз чиқди ва Хансен тўпни ушлаб олди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жотанинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг Хансен вазиятни баратараф этди.

  • 44'

    УХХ! Мабильнинг кучли зарбасини Келлехер қийинчилик билан қайтарди.

  • 42'

    Фабиньонинг узатмасига Александр-Арнольд ета олмади.

  • 40'

    Колс офсайдда қолиб кетди.

  • 38'

    Эвандернинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 38'

    Оньеканинг кучли зарбасига ҳимоячи блок қўйди, лайнсмен бурчак тўпиша ишора қилмоқда.

  • 27'

    Святченко қўпол ўйнади.

  • 34'

    Колснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 33'

    Кабанинг зарбаси аниқ чиқди, бироқ ҳимоячи вазиятни бартараф этди.

  • 32'

    Салоҳнинг узатмасидан сўнг Ориги дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

  • 31'

    Дион Колс подкати учун сариқ карточка олди.

  • 30'

    Минаминонинг узатмасига Ориги етиб кела олмади.

  • 28'

    Муҳаммад Салоҳни ҳимоячилар осонлик билан тўхтатиб қолди.

  • 27'

    Фабиньонинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 24'

    Эвандернинг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 24'

    Паулиньонинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 22'

    Цимикаснинг узатмасига биринчи бўлиб Хансен етиб келди.

  • 19'

    Жота жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб олиб, дарвозага зарба йўллади, бироқ Хансен яхши ўйнаб тўпни ушлаб олди.

  • 16'

    Муҳаммад Салоҳ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 15'

    Цимикаснинг бурчакдан узатиб берган пасини рақиб футболчилари узоқлаштириб юборди.

  • 15'

    Цимикаснинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 14'

    Оньека қўполлик ишлатди, унда сариқ карточка бор.

  • 9'

    Оригига шифокорлар ёрдам кўрсатишди, бироқ у ўйинни давом эттира олади.

  • 9'

    Оньекага қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 7'

    Кларксоннинг узатмаси ўхшамай қолди.

  • 4'

    Эвандернинг узатмасидан сўнг Святченко боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 4'

    Дрейер узатмасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

  • 2'

    ГООООООЛ! Ҳимоячилар хатосидан сўнг Муҳаммад Салоҳ очиқ қолган дарвозани ишғол қилди!

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!