Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангини ўтказади. Жанг санаси ва рақиб ҳам маълум

  • 18 декабрь, 2020, 17:55
  • 0
  • Бокс

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда илк жангини 2019 йил 16 ноябрда Хесус Сервантесга қарши ўтказиб, уни муддатидан аввал таслим этган эди.

Коронавирус пандемияси ва виза муаммолари туфайли юртдошимизнинг фаолиятида бироз танаффус бўлди. Ва ниҳоят, Дўсматов иккинчи жангини ўтказади. Боксчининг сайтимизга маълум қилишича, 24 декабрь куни у Россияда рингга кўтарилади. Рақиби мезбонлар вакили, мағлубиятсиз одимлаётган Артём Ткаченко бўлади. Жанг иккинчи супер ўта енгил вазн (52, 163 кг) тоифасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ткаченко профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 3 бора рақибларини нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!