БАТЭ бош мураббийи Шаҳбоз Умаровнинг ўйинига баҳо берди
БАТЭ бош мураббийи Александр Лисовский "Ислочь"га қарши кечган ўйинда дебют қилган ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди
"Унинг қадами қутлуғ. Бундай футболчилар илк учрашувдаёқ ажралиб туради. Умаров яхши йигит ва бундан-да самарали ҳаракат қилишга қодир.
У чапда ўйнайдими ёки ўнгда? Бу муҳим эмас. Шуни таъкидлаш керакки, рақибнинг ҳимоясида 2003 йилда туғилган футболчи ҳаракат қилди ва Шаҳбоз қандай қаршиликка учраганини аниқлаш керак. Ўйлашимча, биринчи бўлимда "Ислочь" ҳимоясида нисбатан тажрибалироқ футболчилар тўп сурган эди.
Шундай экан, ҳали унинг ўйинларини баҳолашга эрта. У иқтидорли футболчи ва майдонда ўзгача фикрлайди. Бу жуда муҳим", - деди Лисовский.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳбоз Умаров "Ислочь"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, жарима зарбасидан чиройли гол киритган эди.
Фикрлар