Бугун Болгарияда 7 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилади

  • 23 Feb 13:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
TIGGO 2 PRO

Айни кунларда Болгарияда бокс бўйича “Странжа” турнири давом этмоқда. Кеча, бир ҳатор ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказиб, ижобий натижалар қайд этган эди.

Бугун ҳам бир нечта юртдошларимиз рингга кўтарилади. Жумладан, 75 кг вазн тоифасида Мавлуда Мавлонова қозоғистонлик Надежда Рябецга қарши жанг қилса, 57 кгда терма жамоамиз етакчиси Миразизбек Мирзахалилов арманистонлик Артур Газарян билан баҳс юритади.

Шунингдек, 63 кгда Асадхўжа Мўйдинхўжаев Қозоғистон вакили Саматали Тўлтаевга, 69 кгда Бобоусмон Ботуров косоволик Патриот Бехрамига, 81 кг вазнда Дилшодбек Рўзметов Арманистон вакили Хамбардзум Хакобянга, 51 кг вазнда Турсуной Раҳимова швециялик Тове Линдбергга, 57 кгда Ёдгорой Мирзаева эса ирландиялик Мичела Уолшга қарши рингга кўтарилади.

Мазкур жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Comments

You must be logged in to commet!