Чемпионлар лигаси: Дебютант машҳур жамоани янчиб ташлади
УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсум умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган Италиянинг “Комо” ва Германиянинг “РБ Лейпциг” жамоалари ўртасидаги учрашув дебютант ғалабаси билан якунланди.
Жамоалар Комо шаҳридаги “Жузеппе Синигалья” стадионида ўйнади. Учрашувда бош ҳакам вазифасини нидерландиялик Сердар Гёзюбююк бажарди. Майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
15-дақиқада “Комо” ярим ҳимоячиси Мартин Батурина клуб тарихидаги Чемпионлар лигасидаги биринчи голни урди. 38-дақиқада ҳужумчи Анастасиос Дувикас Батуринанинг узатмасидан сўнг италияликларнинг устунлигини икки карра оширди.
54-дақиқада қанот ҳужумчиси Ассане Диао мезбонларнинг устунлигини йирик кўринишга келтирди. 58-дақиқада “РБ Лейпциг” вакили Андрия Максимович битта гол фарқни қисқартирди. 90-дақиқада ярим ҳимоячи Максимо Перроне якуний ҳисобни ўрнатди.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида “Комо” сафарда “Фейеноорд” билан ўйнайди. Учрашув 14 октябрь, чоршанба кунига белгиланган. Бир кун олдин “РБ Лейпциг” ўз майдонида ПСВни қабул қилади.

Фикрлар