Турк клуби бош мураббийи аламидан истеъфо берворди
Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби бош мураббийи Исмоил Картал УЕФА Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ биринчи турида “Рома” билан дурангдан сўнг (1:1) истеъфога чиқди. Ўйин Истанбулдаги “Улкер Фенербаҳче Шюкрю Сарачўғлу” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда бош ҳакам вазифасини Хесус Хиль Мансано бажарди.
Баҳсда ҳисобни римликлар вакили Кристанте очди. Иккинчи бўлимда Браун ҳисобни тенглаштирганига қарамай, турклар бир очко билан кифояланишга мажбур бўлди.
- Ҳали имконият бор пайтда истеъфога чиқяпман. Бундан кейин ҳеч қачон қайтмаслик шарти билан. Барчага хайрли кеч тилайман, - деди туркиялик бош мураббийи матбуот анжуманида.
Исмоил Карталнинг истеъфога чиқиш сабаблари ошкор этилмади.
Умумий босқичнинг 2-турида “Фенербаҳче” 14 октябрь куни “Астон Вилла” билан учрашади, “Рома” эса шу куни Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйнайди.

Фикрлар