"Манчестер Сити" - "Боруссия Мюнхенгладбах": Матнли трансляция

УЕФА чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувилари доирасида "Манчестер Сити" "Боруссия Мюнхенгладбах" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Рияд Марез дарвозага кучли зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Рияд Марезнинг дарвозага йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 88'

    Ўзгариш: Рами Бенсебаини захирага олинди, Оскар Вендт ўйинни кучайтиради.

  • 88'

    Ўзгариш: Нико Эльведи ўрнини Тони Янчке эгаллади.

  • 87'

    Алaссан Плеа офсайдда! Сити тўпни ўйинга киритади.

  • 84'

    Кевин Де Брюйненинг жарима майдонига узатган пасни ҳимоячи қайтарди.

  • 82'

    Фернандиньо ўйин қоидасини бузди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 82'

    Рахим Стерлинг ҳужумда фол ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси буўлиганини қайд этди.

  • 80'

    Ибраима Траоре ўрнига Ибраима Траоре тушди.

  • 77'

    Ханнес Вольф жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 75'

    Ўзгариш: Бернарду Силва ўрнига Серхио Агуэро ўйинни давом эттиради.

  • 73'

    Лайнсмен байроғини кўтарди, Рахим Стерлинг офсайдда!

  • 70'

    Ўзгариш: Рубен Диаш ўрнини Аймерик Лапорт эгаллади.

  • 70'

    Ўзгариш: Илкай Гюндоган захирага олинди, Рахим Стерлинг ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Рияд Марез бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ва қисқа пасдан сўнг дарвозага зарба берди, Ян Зоммер тўпни қийинчилик билан қайтарди.

  • 68'

    Кайл Уокер дарвозага зарба йўллади, Ян Зоммер тўпни майдон ташқариги чиқариб юборди.

  • 66'

    Рияд Марезн дарвозабонни хушёрлигини текшириб кўрди, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 66'

    Ўзгариш: Бреел Эмболо ўрнини Ханнес Вольф эгаллади.

  • 66'

    Алaссан Плеа захирага олинди, Маркус Тюрам майдонга тушди.

  • 64'

    Жоау Канселу ўрнини Александр Зинченкога бўшатиб берди.

  • 63'

    Ўзгариш: Родри ўрнини Фернандиньо эгаллади.

  • 61'

    Янн Зоммер жарима тўпидан йўлланган зарбани ушлаб олди.

  • 61'

    Штефан Лайнер рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 57'

    Рами Бенсебаини ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 56'

    Йонас Хофманн бурчакдан тўпни узатиб берди, хафвли ҳужум вужудга келмади.

  • 55'

    Жоау Канселу қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 55'

    Рияд Марезнинг ҳужум чизиғига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 53'

    Рияд Марез ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 51'

    Рияд Марезнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 50'

    Родри жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 48'

    Илкай Гюндоган тўпни ўзига бўйсундирди ва дарвозага кучсиз зарба берди. Тўп майдонни тарк этди.

  • 46'

    Денис Закария рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади. Боруссия ҳимояланиши керак.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди, танаффус.

  • 44'

    Штефан Лайнер рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 42'

    Кевин Де Брюйненинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 40'

    Бреел Эмболо қулай вазиятга чиқиб борди, бироқ у жарима майдони ичига узатилган пасга зарба бера олмади.

  • 36'

    Рияд Марез жарима майдонига кирди, бироқ у тўпга зарба беришга улгурмади.

  • 36'

    Кевин Де Брюйне бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 35'

    Кевин Де Брюйне жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, Ян Зоммер зарбани қийинчилик билан қайтарди.

  • 34'

    Ларс Штиндль рақибига қпўоллик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 32'

    Маркус Тюрам қанотдан дарвозага зарба берди, дарвобон қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 31'

    Манчестер Сити тўпни назорат қилиб турибди.

  • 29'

    Бернарду Силванинг рақиб майдонидаги юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 26'

    Рияд Марез тўпни жарима майдонига узатиб берди, бироқ Ян Зоммер тўпна эгаллаб олди.

  • 24'

    Родри жарима майдонида тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

  • 22'

    Рубен Диаш тўпни ҳужум чизиғига узатди, бироқ ҳеч кимга тўпга ета олмади.

  • 19'

    Йонас Хофманн ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 18'

    ГОООЛ! Фил Фоден ҳимоячилардан ўтиб, жарима майдонига пас берди, Илкай Гюндоган аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

  • 16'

    Ларс Штиндль марказда тўпни эгаллаб олиб, дарвозага зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 12'

    ГОООЛ! Кевин де Брюйне жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг олис бурчагигига тўпни жойлаб қўйди.

  • 11'

    Кевин де Брюйне жарима майдонига тўпни узатиб берди, Янн Зоммер олдинга чиқиб, тўпни ушлаб олди.

  • 9'

    Йонас Хофманн бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

  • 8'

    Бреел Эмболо ҳимоячиларни ортда қолдирди ва дарвозага зарба берди, Эдерсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 7'

    Кевин Де Брюйне бурчакдан оширган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 7'

    Фил Фоден гол уриш имкониятини қўлда чиқарди. Ҳужумга оширилган тўпни Фоден дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 3'

    Фил Фоден ҳужумга боришга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилар уни осонлик билан тўхтатиб қолишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!