Ҳуршидбек Норматовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Профессионал бокснинг ўрта вазн (72,575 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ҳуршидбек Норматовнинг навбатдаги жанг санси ва рақиби маълум бўлди.
Таниқли промоутер Лу Дибелла билан ҳамкорлик қиладиган ушбу боксчимиз ўзининг бу сафарги жангини 22 апрель куни АҚШда ўтказади. Унга мезбонлар вакили Хосе Карлос Ривера рақиблик қилади.
Маълумот учун, Норматов профессионал фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 3 бора рақибларини нокаутга тушир олган бўлса, унинг рақиби 8 та ғалаба, тўртта мағлубият ва бир дуранг қайд этган. 5 бора эса рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Ҳамюртимиз сўнги жангини 2020 йил 28 январда Канадада Уриэль Эрнандесга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида рақибидан устун келган эди.
Шу ўринда юртдошимизга ушбу муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Бектемир Мелиқўзиев WBА чемпиони билан спарринг ўтказди (Фото)
Фикрлар