Сречко Катанец: Ўзбекистон МТЖдаги маоши, футболимизга берилган баҳо, юртимиздаги энг кучли клуб ва бошқалар ҳақида

Аввалроқ маълум қилганимиздек, бугун ЎФА мажлислар залида терма жамоанинг бўлажак бош мураббийи иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуман 15:00га белгиланган.

Унда словениялик мутахассис Сречко Катанец иштирок этади ва бир қатор саволларга жавоб беради. Қуйида ана шу жараёнларни ўқиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжуманини ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг (Видеотрансляция)

катанец3

Матбуот анжумани бошланишидан аввал ЎФА матбуот хизмати бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтганини маълум қилди. Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

photo_2021-08-27_14-52-42

ЎФА мажлислар залига Сречко Катанец ва унинг мураббийлар штаби кириб келди. Биринчи бўлиб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди.

- Бугунги кунгача Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий тайинлашди катта иш олиб борилди. Таҳлилий ёндошилди. Бу борада 30га яқин мураббийларни таҳлилдан ўтказди. Улар орасида катта номлар ҳам бор. Лекин ЎФА мураббийлар кенгаши бир неча омилларга жавоб берадиган мутахассисни танлади. Бунда биз Европа футболидан хабардор бўлиши, юртимизда ишлаш истаги ва доимий равишда Ўзбекистонда бўлиб чемпионатимиз ва футболчиларимизни кузатиши лозим.

Футбол тезлашиб кетмоқда. Шунинг учун ишни яхши ташкил қила олиши лозим бўлган мураббийни танлашимиз керак эди. Футболчиларнинг ҳам ҳар бири турлича ҳарактерга эга. Шу боис мураббий бу жиҳатларга жавоб бериши даркор. Ёш ва моддий томони ҳам инобатга олинди. Якундан 30га яқин мураббийдан 3-4 мутахассис қолди. Музокара давомида Катанецнинг талаблари юқорилиги, тартиб-интизом ва футболчилар ватан учун ўйнамаса менинг қўл остимда бўлмайди, деган фикрларни билдирди. Натижада, ЎФА раҳбари ҳам Сречко Катанецни қабул қилди ва мураббий ҳамда ЎФА вакилларининг фикри бир жойдан чиққани учун бу номга тўхталдик. Ҳозиргина биз шартнома имзоладик...

Катанец юртимизга келиб, майдонларни текширди ва шунда бизга майдонларни яхшилаб бериш талабини қўйди. Кубок ва чемпионат доирасидаги ўйинларга бориб, машғулотларни ҳам кўрди. Футболчиларни машғулотларда ишлашини кўзи билан кўриб, ўзи учун қайд этиб қўйди, - деди Равшан Эрматов.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб бориши эълон қилинди. Aлеш Чеҳ ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган.

Сречко Катанец: Мен мураббийлар штабим билан Ўзбекистонда бўлиб турганимдан хурсандман. Биз ЎФА раҳбари ва биринчи вице-президентига раҳмат айтмоқчиман. Улар терма жамоа билан ишлаш имконини берди.

Бизнинг мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш. Лекин олдимизда жуда кўп қилинадиган ишлар бор. Бунинг учун биз иқтидорли ёшларни топишимиз лозим. Мухлислардан ғалаба ва мағлубиятларда футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрардим.

Аввалги мураббийлар йўл қўйган хато ва ўзгартиришлар? Ўзбекистонга келганимизга бир ҳафта бўлди. Терма жамоадан ёши катта футболчилар кетган. Энди уларнинг ўрнига ёшларни топишимиз даркор. Аввалги мураббийларга баҳо бера олмайман. Лекин ўзбек футболчилари техник томондан яхши. Бироқ тактик ва жамоадаги атмосферини тўғрилаш учун ишлашимиз лозим. Чунки терма жамоада мен эмас, биз деган сўз бўлиши керак.

Футболда эртага нима бўлишини билмаймиз. Менинг ҳаракатерим шундайки, ҳар бир машғулотда, ўртоқлик ўйинида ҳам курашишга ва ютишни хоҳлайан. Шуни футболчиларга сингдришни истайман. Мана шундай муҳит жамоада шаклланишини хоҳлайман. Албатта, Осиё чемпионати муҳим мусобақа ва унда ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лекин қитъа миқёсидаги турнирда яхши қатнаша олмасак нима бўлишини билмайман. Уни раҳбариятдан сўраш лозим.

Мен ўйинларни кўрдим. Футболчилар бизни тактикага, тактикамиз футболчиларга ҳам тўғри келиши керак. Бу жуда муҳим. Катта тажрибага эга ўйинчилар тактикага ўзини мослаштира олиши даркор. Бу футболчининг ўзига ҳам боғлиқ. Чунки замонавий футбол шундай. Рақиб кучли бўлса, унга қараб ўзини бошқариши керак.

Қайси клубнинг ўйини ёқди? футболчилар борасида таассуротларим? Биз кўп ўйинларни кўрмадик. Бир футболчи битта учрашувда зўр, қолганларида яхши ўйнай олмаслиги мумкин. Шунинг учун озгина вақт керак. "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг кучли клуб ва шу жамоадан терма жамоага кўп футболчиларни жалб қиламиз. Бу табиий жараён. Муҳим позициялардан хорижда фаолият юритадиган футболчилар бор экан.

ЎФАдан таклиф тушганда, ўргандим, таҳлил қилдим. Мураббий ўзгараётган бўлса, демак жамоада нимадир яхши эмас. Ўзбекистон терма жамоасини эшитганимда, ҳаёлимга яхши ва техникали футболчилар келади. Ёрдамчиларим билан ўйинларни кўриб чиқдик. Бу юқорироқ даражага чиқиш учун яхши. Кўтарилиш учун курашишни, битта жамоа бўлишни, ҳеч қачон енгилмасликни сингдиришимиз керак...

Эртадан миллий терма жамоа йиғинга киришади. Футболчилар рўйхатини кейинроқ эълон қиламиз. Футболчилар рўйхати мураббийлар штаби ва ЎФА вакиллари билан маслаҳатлашиб шакллантирилади. Чунки биз яқиндагина келдик.

Клублар билан алоқа ўрнатиш муҳим. Уларсиз мақсадга эриша олмаймиз. Чунки футболчилар кўп вақтини клубда ўтказади. Масалан, "Пахтакор" ёки бошқа жамоа ОЧЛни ютса бизга яхши. Чунки бу терма жамоага кўпроқ футболчилар жалб қилишга имкон беради. 

Ҳар доим ғалаба қозонишни истаймиз ва бунга ҳаракат қиламиз. Лекин акси кузатилса, футбол жамоатчилиги, журналистлар фикр билдириши ҳамда танқид қилиши мумкин. мен буни тўғри қабул қиламан. Сизлар билан биргаликда ечим излаб, ишлашга интиламан.

Ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай аккаунтим йўқ. Бунинг учун вақт бўлиши керак. Мен ОАВ учун ҳар доим очиқман ва саволларга жавоб бераман.

Ўзбек футболига 10 баллик тизимида неча балл қўяман? Бу сизнинг ишингиз, менинг эмас.

Мураббийлар штабимдан дастлабки ойларда маҳаллий мутахассис керак, биз футболчиларни билиб олгунимизга қадар. Лекин бизга битта яхши таржимон керак. Ҳафа бўлсам, у ҳам ранжийдиган, хурсанд бўлсам, қувонадиган. Футболчиларни таниб олганимиздан сўнг биз улар билан битта тилда гапирамиз, у ҳам бўлса футбол тилида.

Ҳар битта ҳужумимиз ҳимояга асосланган ҳолда ташкил этилади. Шу боис ҳимоячилар тезликда ва ақл билан ўйнашда бизга қўл келиши зарур. Дастлабки учрашувлардан кўриб, қандай ўйин намойиш эта олишимизни белгилаб оламан. Таҳлилларни кўрдим. Жамоа билан ҳимоявий ўйин кўрсатиб, жамоа билан аниқ бир услубга тушиб оламиз. Ундан ташқари беллашувларда стратегиялар тузиб чиқамиз. 

Маошим? Менинг асосий мақсадим, терма жамоага мураббийлик қилиш, ғалаба қозониш. Пул ҳақида ўйлаймайман (мураббий маошини айтишни истамади), - деди Сречко Катанец.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/08/2021 17:01
Pahtakordan haqiqatdan. kuchli uyinchila ayni eski Nasafchila va Nasaf tarbiyasini olib. tuliq Nasafcha uyinni shakllanterish uchun. harakat qilgan. uyinchila ayni. Sherzod Azamov. Farruh Sayfiev. Odil Hamrabekov. shular tortadi. Darvozaga farant sefatiga. Sanjar Quvvatovni ham olish kerak. hohlaymizmi yuq tajribali va Fudbol uziga tuliq shakllantergan tarbiya olgan joyidan klass bobiga kuchli ijrochilarni atrofiga uyin tashkillashtersa shuncha yahshi. masalan Pahtakor tugri yuldan bordi ayni. Shota Nasafni ijrochilarini atrofiga uyin tashkillashterib.