"Тоттенхэм" бугун янги бош мураббий номини эълон қилади

"Тоттенхэм" қониқарсиз натижалари туфайли Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариб юборди.

Унинг ўрнига тайинланиши кутилаётган Антонио Конте жамоа раҳбарияти билан музокараларни муваффақиятли якунлаган. Маълум бўлишича, италиялик мутахассис бугун расман "шпорлар" бош мураббийи этиб тайинланади.

Шундан сўнг, Конте лондонликлар бошқарувида пайшанба куни бўлиб ўтадиган Конференциялар лигаси доирасидаги "Витесс" клубига қарши баҳсда дебют қилади. Аввалроқ, томонлар 2023 йилга қадар амал қиладиган шартнома имзолаши ва у 18,3 миллион евро ишлаб топиши хабар берилганди.

52 ёшли мураббий аввал ҳам АПЛда ишлаган. Антонио Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Челси" билан Премьер-лига олтин медалларига эга чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!