Дмитрий Бивол ва Канело Альварес ўртасидаги жанг Дубайда бўлиб ўтиши мумкин
Россиялик боксчи, ярим оғир вазн тоифасида WBА чемпиони Дмитрий Бивол 7 май куни мексикалик супер ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альваресга қарши жанг ўтказиши белгиланган. ESPN KNOCKOUT хабар беришича, мазкур баҳсни Дубай шаҳрида ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилишича, дунёдаги энг кўп даромад келтирувчи боксчилардан бири Канело Альварес жаҳон профессионал бокс юлдузи мақомини мустаҳкамлаш учун АҚШдан ташқарида ҳам жанг ўтказиш истаги борлигини аллақачон маълум қилган.
Ушбу жанг ўтган ҳафта Альвареснинг промоутер Эдди Хирн ва DAZN стриминг хизмати билан тузилган янги шартнома доирасида эълон қилинган эди. Келишувга кўра, Альварес сентябрь ойида Геннадий Головкин билан трилогияда рингга кўтарилиши мумкин. Унга қадар эса Альварес Биволни, Головкин Рёта Муратани мағлуб этиши керак.
Фикрлар