Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Боксчимизнинг қийин жанги олтин медаль билан тугади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Оғир тўқнашув бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Будва шаҳрида (Черногория) ўтаётган 2026 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон бокси чемпионатида ўз ғазнасига олтин медаль қўшиб қўйди. 

Ўғил болалар ўртасидаги 75 килограммгача бўлган вазн тоифаси финалида ўзбекистонлик Суҳроб Раҳматуллаев Эрон вакили Муҳаммад Солиҳ Месбахи билан рингга кўтарилди. Қизғин курашга бой жанг ҳакамларнинг бўлинган қарор билан якунланди. Жанг 3:2 ҳисобида Раҳматуллаев фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа, Суҳроб Раҳматуллаев 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги World Boxing жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Унинг ғалабаси Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мусобақадаги биринчи олтин медални тақдим этди.

Чемпионатда жами 69 та миллий федерациядан 474 нафар боксер иштирок этмоқда. Улар ўнта эркаклар ва ўнта аёллар вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ