Асосий мазмунга ўтиш

Вазиятни ўнглаш Ҳусановга топшириладиган бўляпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

“Сити” унвонини ҳимоя қилиши керак

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг охирги турида “Астон Вилла” майдонидан мағлубият билан қайтганидан кейин вазиятни ўнглаши талаб этилади. Энцо Мареска шогирдлари бу ишни Англия лигаси кубогининг тўртинчи бочқичида “Брайтон”га қарши баҳсда уддалаши керак.

Мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин Энцо Мареска “шаҳарликлар” бошланғич таркибида бир неча ўзгаришлар ясаши кутиляпти. Evening Standard нашрининг ёзишича, тақвим тиғизлиги сабабли мураббийлар штаби таркибда муайян ўзгаришларга қўл уриб, кубок ўйинларила айрим етакчи ўйинчиларга дам беришга қарор қилди.

Яна бир нуфузли манба – Sports Mole экспертлари таъкидлашича, ўтган ҳафта охирида Премьер-лига доирасида “Астон Вилла”га қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятда ўтказиб юборилган иккинчи голда айбдор бўлган Жанлуижи Доннарумма дарвозадаги ўрнини Жеронимо Руллига бўшатиб беради. Аргентиналик посбон ўтган ойда “Норвич”га қарши учинчи босқич учрашувида “Сити” сафидаги дебютини ўтказган эди.

Матеуш Нуньеш мушакларидаги енгил муаммо туфайли “Астон Вилла”га қарши ўйинда иштирок этмади. У “Брайтон”га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушмаса керак. Мареска ўнг қанот ҳимоячиси позициясида Рико Льюис ёки Абдуқодир Ҳусановдан бирини танлаши эҳтимоли юқори ҳисобланяпти.

Абдуқодир Ҳусанов қанотга қўйилмаган тақдирда, ҳимоя марказини бошқаради. Унга бу позицияда шерик сифатида хатолар туфайли танқидлар остида қолган Марк Гехи, Рубен Диаш ёки Витор Рейсдан бири танланади. Чап қанот ҳимоячиси ўрни учун эса Нико О'Райли ва Йошко Гвардиол рақобатлашади.

Аюб Буадди “Астон Вилла”га қарши учрашувда захирада қолди ва энди марказий ярим ҳимояда асосий таркибга қайтиши кутиляпти. Матео Ковачич ҳам бу позиция учун жиддий номзод. Бу эса Эллиот Андерсон ва Энцо Фернандесдан бири ёки иккаласи ҳам дам олиши мумкинлигини англатади.

“Манчестер Сити”нинг сўнгги икки уй учрашувида тўртта гол урган Фил Фоден “ўнлик” позициясида Райан Шеркининг ўрнини эгаллашга умид қилмоқда. Клуб академияси тарбияланувчилари Райан Макэйду ёки Аллан эса қанотларда Илиман Ндиайе ёхуд Жереми Докунинг ўрнини эгаллайди.

Мареска Холандга дам беришгат қарор қилгани ҳақида бир неча манба ёзди. Норвегиялик футболчи оёғидаги жароҳатдан кейин тикланиб, “Астон Вилла”га қарши тўлиқ ўйнади. Энди бироз ҳордиқ чиқаришига имкон берилади.

Холанднинг ўрни 17 ёшли иқтидорли ҳужумчи Флойд Самбага топширилади. Самба “Норвич”га қарши учинчи босқичдаги учрашувда асосий жамоа сафидаги илк ўйинини ўтказиб, 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабада иккита гол урган эди.

“Манчестер Сити”нинг тахминий асосий таркиби:

Жеронимо Рулли; Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Рубен Диаш, Нико О'Райли; Аюб Буадди, Матео Ковачич; Райан Макэйду, Фил Фоден, Жереми Доку; Флойд Самба.

Россияликларни Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев қизиқтиряпти

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

Ҳусанов даҳшат юқори балл олди!

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ