U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Туркманистон: Вакилларимиз ҳисобни очди! (матнли трансляция)

U23 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон - Туркманистон учрашувига старт берилди. Қуйида мазкур қарама-қаршиликдан матнли трансляцияни томоша қилишингиз мумкин.

90+5. Учрашув якунланди! Ўзбекистон дастлабки турда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди.

90+4. Қизил йўқми? Деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Файзуллаевни қўполлик билан тўхтатган Баллаковга сариқ карточка кўрсатилди.

90+4. Абдувоҳид сўнгги сонияларда фаоллик кўрсатишга мажбур бўляпти.

90+3 Ибрагимов зарба позициясида бўлишига қарамай пас берди. Унинг бу қарори хато бўлиб чиқди.

90+1. Файзуллаевнинг узатмасидан кейин рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди, аммо тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

90. СЕЙВ! Неъматов жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

89. Туркманистонлик футболчилар жарима майдонимиз яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

88. Диниевнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинни титратди. Фаолроқ бўлиш керак, йигитлар!

86. Жарима майдонимиз ичидаги тўпни Неъматов муштлари билан уриб, хавфни бартараф этди.

84. Сўнгги дақиқаларда рақиб футболчилари анча фаоллашди. Бўшашиш керак эмас, йигитлар!

82. Руслан Жиянов гол урмоқчи. Унинг бу сафарги зарбаси 

81. Вакилларимиз босиқлик билан тўпни назорат қилмоқда.

80. Жароҳат олган Алибек ўз ўрнини Одилбек Абдумажидовга бўшатиб берди.

79. Давронов яна бир марта шифокорлар ёрдамидан фойдаланди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

78. Рақиб футболчиси жарима майдонимиз ичида хавфли ўйнади. Абдувоҳид эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиши лозим.

77. Алибек Давроновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

75. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ! Ҳошимов мўлжалда адашмади!

Улуғбекнинг чап томонга берган зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо тўп дарвоза тўридан жой олди.

75. Тўп ёнида Улуғбек Ҳошимов.

74. Тўп жарима майдони ичида рақиб футболчисининг қўлига тегди. Бу - пенальти!

73. Захирадан майдонга тушган Жиянов ўйинни анча жонлантирди. Унинг зарбаси хафли чиқди.

72.  Жарима майдони ичида Файзуллаев йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

70. Ҳусаин Норчаев ва Жасур Жалолиддинов захирага олинди. Улар ўрнига Русланбек Жиянов ҳамда Аббос Файзуллаев ўйинга қўшилди.

69. Баҳс вакилларимизнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.

67. Футболчимизга тиббий ёрдам кўрсатилди.

65. Жасур Жалолиддиновнинг уринишига аниқлик етишмади.

64. Ҳожимат Эркинов яқин масофадан зарба бера олмади. Афсус, яна бир имконият кўкка совурилди.

63. Кападзе иккита ўзгаришга қўл урди. Ибрагимов ҳамда Ҳошимов майдонга тушди. Улар Жўрақўзиев ва Холматовни алмаштирди.

62. Дарвозамиз томон узоқ масофадан берилган зарба ноаниқ кетди.

60. Отабек Жўрақўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

59. Рақиб таркибида ўзгариш: Муратбердиев ўз ўрнини Чориевга бўшатиб берди.

58. Холматовнинг Куарежма услубида берган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

56. Ҳамралиевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

55. Ҳусаин жарима майдонига етказиб берилган тўпни дарвозага тўғирлаб юбора олмади. Аммо вакилларимизда бурчак зарбаси бор.

54. Бу гал Холматов дарвозани "ўққа тутди". Рақиб жамоа посбони хавфни катта қийинчилик билан бартараф этди.

53. Норчаевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.

53. Футболчиларимиз рақибга босим уюштиряпти. Дарвозабон хатога йўл қўймоқда.

52. Аввалига Холматов, сўнгра Жалолиддиновнинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

51. Жарима майдонига ёриб кираётган Ҳожимат қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ажойиб имкониятга эгамиз.

50. Бўриевнинг хатосидан сўнг Мурадов қулай имконият ҳосил қилди ва зарба берди. Неъматов ўз ўрнида!

49. Туркманистонлик футболчи оёқ мушакларини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам керак.

48. Бу сафар Жалолиддинов жарима майдони ташқарисидан "пушка" йўллади. Ноаниқ.

47. Вакилларимиз иккинчи 45 дақиқаликни ҳам фаол бошлади. Эркиновнинг қанотдан уюштирган рейди ноаниқ пас туфайли муваффақиятсиз якунланди.

46. Иккинчи таймга старт берилди!

46. Бўлимлар оралиғида рақиб сафида ўзгариш. 6-рақам остида ҳаракат қилган Роман Галкин ўз ўрнини 4-рақамдаги Вепа Жумаевга бўшатиб берди.

46. Умид қиламизки, Кападзе танаффусда шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб улгурган.

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

45+3. Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

45+1. Эркиновнинг жарима майдонига берган паси муваффақиятсиз чиқди.

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Тўп асосан майдон марказида бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан, томонлар сўнгги ҳужум учун куч тўпламоқда.

41. Рақибнинг ҳужуми, жарима майдонига оширилган тўп Бегенчмурат Мурадовга қадар етиб келмади.

39. Бўлим сўнгига қадар футболчиларимиз назоратни ўз қўлида ушлаб турибди. Бироқ яратилган вазиятлардан фойдаланиш лозим.

37. Ҳожимат Эркинов томонидан жарима майдони ичига оширилган тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, тўғри дарвоза томон йўналди. Аммо дарвозабон вазият қаҳрамони.

35. Ҳар ерда ҳозиру нозир Норчаев бу гал прессинг уюштириб, дарвозабонни хатога йўл қўйишга мажбур қилди. Лекин вазиятни давом эттира олмади.

34. Ҳусаиндан яна бир ноаниқ ҳаракат. Бу сафар у тўпни ўзига бўйсундиришда хато қилди.

33. Бу сафар дарвозабон ҳам ёрдам бера олмасди. Бироқ Ҳусаин Норчаев яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

31. Ўйинда темп бироз пасайди. 

29. Абдурауф Бўриевнинг кучли зарбасини рақиб таркибидаги "Куртуа" қайтарди.

27. Туркманистонлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

26. Жасурнинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп рикошет натижасида тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

25. Холматов Жалолиддиновнинг узатмасига ета олмади. Дарвозабон тўпга эга чиқди.

24. Жасур Жалолиддиновнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

23. Давроновга нисбатан қоида бузган Мурадов огоҳлантирилди.

21. Жўрақўзиевнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди. Бурчак зарбаси.

20. Олимпиячиларимиз қанотларни фаол ишга солган ҳолда, ўз ҳужумларини ташкиллаштирмоқда.

18. Жалолиддиновнинг узатмасига аниқлик етишмади. 

17. ВАРдаги ёрдамчилари билан маслаҳатлашган рефери ўз қарорини ўзгартирмади.

16. Ҳисоб очилди! Бироқ ҳакамлар Ҳожимат Эркиновнинг голини қоидага зид деб топди. Тўп унга етказилишидан олдин майдонни тарк этган экан.

14. Тўп жарима майдони ичида Алибек Давроновнинг қўлига тегди. Ҳужум шу нуқтада барбод бўлди.

13. Иккинчи бор жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эгамиз. Тўп ёнида Жалолиддинов...

12. Футболчиларимиз рақиб жарима майдонига кетма-кет тўп оширмоқда. Аммо якуний нуқтани қўядиган "мард" топилмаяпти.

10. Ҳидировнинг зарбаси анча хавфли чиқди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

9. Вакилларимиз жарима майдони яқинида стандартга эга бўлди.

8. Ҳужумда хатога йўл қўйган Норчаев тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

6. Дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Жўрақўзиев тўпни ўзидан қочириб юборди. Натижада, дарвозабон хавфни бартараф этди.

5. Бурчакдан оширилган тўпни меҳмонлар жарима майдонидан чиқаришга муваффақ бўлди.

4. Кападзе шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

2. Дастлабки ҳужум вакилларимизда. Қанотдан оширилган тўпни дарвозабон муштлари билан узоқлаштирди.

1. Илк дақиқадаёқ сардоримиз Жасур Жалолиддиновга нисбатан қоида бузилди. Унга бугун осон бўлмаслиги аниқ.

1. Учрашувга старт берилди!

20:28. Ҳакамлар ҳар икки жамоа сардорлари билан ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди.

20:26. Навбат Ўзбекистон Республикаси мадҳиясига. Уни барчамиз биргаликда куйлаймиз!

20:25. Биринчи бўлиб Туркманистон Республикаси мадҳияси янграйди.

20:23. Ва ниҳоят! Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади!

20:15. Мушаклар шоуси бошланди! Аренага йиғилган мухлисларнинг олқиши тинмаяпти.

20:10. Очилиш маросими бошланди. Майдонга ҳозирча, раққосалар тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf Qarshi
01/06/2022 21:41
Насафни ешларини куйса 1 таймда 3 та туп урар эди