"Ҳумо" ўз таркибини 3 ҳоккейчи билан кучайтирди
"Ҳумо" ҳоккей клуби ўз таркибини янги ўйинчилар билан кучайтирмоқда.
"Қанотлилар" 3 нафар ҳоккейчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
-Андрей Легалин, "Спартак" Москва тарбияланувчиси, "Ҳумо"дан олдин Словакиянинг "Топольчаны" жамоаси шарафини ҳимоя қилган;
-Антон Рехтин, фаолиятини Новокузнецкнинг "Металлург"ида бошлаган. Тошкентга келишидан олдин "Зауралье"да ўйнаган;
-Дмитрий Селютин, "Кристалл" Электросталь клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "қанотлилар" сафига Латвия чемпионати вакили "Лиепая"дан келиб қўшилди.
"Ҳумо" сафига келган ҳоккейчиларнинг барчаси ҳужумчи саналади.
Фикрлар