Ўзбек боксчиси қозоғистонлик рақибини сафдан чиқаргани маълум бўлди
"Париж-2024" Олимпиадасида кумуш медаль соҳиби бўлган қозоғистонлик боксчи Нурбек Оралбай Японияда ўтган Осиё ўйинларида жароҳат олганини маълум қилди, дея хабар бермоқда журналист Аслан Каженов.
Журналистнинг айтишича, спортчи у билан боғланиб, жароҳати сабаб Қозоғистон чемпионатида рингга чиқолмаслигини айтган.
- Нурбек ўзи боғланди. Айтишича, жароҳат туфайли Қозоғистон чемпионатида иштирок эта олмайди. Тўрабек Ҳабибуллаевга қарши жангда елкасига жиддий шикаст етган. Керак бўлса, тиббий хулоса ва текширув тасвирларини ҳам тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Шу билан бирга, у 90 килограммгача вазн тоифасида рақобатдан қочмаётганини, аксинча, ҳали ҳам энг кучли эканини исботлаш ниятида эканини таъкидлади.
Ҳозирча вазият шундай, — дея ёзди Аслан Каженов.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Осиё ўйинларида 90 килограммгача вазн тоифасида жанг қилган Нурбек Оралбай мусобақани чорак финал босқичида тўхтатган ва медалсиз қолган эди. У мусобақани 1/8 финалдан бошлаб, Афғонистон вакили Силаб Нурини 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Аммо ярим финалга чиқиш учун бўлган навбатдаги жангда Нурбек ҳакамларнинг бўлинган қарори (2:3)га кўра ўзбекистонлик бокс устаси Тўрабек Ҳабибуллаевга ютқазиб қўйган.
Тўрабек кейинчалик қолган икки жангда ҳам рақибларини мағлуб этиб, ушбу вазн тоифасида Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.
Италиялик сузувчи Жаҳон кубоги мусобақасига Шомуродов формасида чиқди
Ҳусанов принципиал рақиб “Ливерпуль”га қарши ўйнайдими?
Роналду Ўзбекистон клубига қарши ўйин олдидан баёнот берди
Ўзбекистон юлдузлари Германиядаги 2026 йилги шахмат Бундеслигасини бошлади
Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!

Фикрлар