Шомуродовнинг голсиз ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи Flashscore портали Туркия Суперлигаси 7-туридан ўрин олган «Коньяспор» — «Истанбул Башакшеҳир» учрашуви иштирокчилари ўйинини баҳолади. 

Коньяда ўтган беллашув голларсиз дуранг — 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ушбу ўйинни «Башакшеҳир» асосий таркибида бошлаб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Flashscore унинг голсиз ўйинини 6,5 баллга баҳолади. 

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев эса 80-дақиқада Бертуғ Ўзгюр ўрнига майдонга туширилди. У кам вақт ўйнагани сабабли, портал унга рейтинг балли қўймади.

Учрашувда энг юқори баҳони «Башакшеҳир» дарвозабони Муҳаммад Шенгезер олди — 7,3 балл. «Коньяспор» футболчиларининг ўртача кўрсаткичи 6,2 баллни, «Башакшеҳир» ўйинчиларининг ўртача баҳоси эса 6,4 баллни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсум Туркия чемпионати тўпурари бўлган Элдор Шомуродов янги мусобақада ҳам ўз унвонини муносиб ҳимоя қилмоқда. Суперлиганинг еттинчи турида қизиқ ҳолат кузатилди.

Тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган футболчиларнинг бирортаси голлари сонини ошира олмади. Биринчи поғонани бўлишиб турган Муҳаммад Салоҳ ва Гифт Орбан ҳам майдонни голсиз тарк этди ва уларнинг ҳисобидаги киритилган тўплар еттиталигича қолди. 

Африкалик икки ҳужумчини таъқиб қилиб келаётган уч нафар ўйинчи ҳам ўзини кўрсата олмади. Олтитадан тўп киритган Элдор Шомуродов, Виктор Осимхен, Ведат Мурики пешқадамларга етиб олиш ёки улардан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Элдор Шомуродов лига ўйинларида «Кожаэлиспор»,  «Трабзонспор»,  «Касимпаша»,  «Галатасарой» дарвозаларини бир маротабадан ишғол қилган бўлса, «Генчлербирлиги» билан баҳсда дубль қайд этган. 

Каннаваро Италиянинг машҳур нашрига ўзбек футболидаги янги вундеркинд ҳақида гапириб берди

Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!