"Конья-2021". Икромовада яна иккита медаль, Ташкенбаева ҳам шоҳсупада

Конья мезбонлигида ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 3 та медалга эга чиқдик.

Бу сафар бадиий гимнастикачиларимиз шоҳсупага кўтарилди. Бунгача 1 тадан олтин ва кумуш қўлга киритган Тахмина Икромова бу гап булава ҳамда тасмада машқ бажариш бўйича иккинчи кўрсаткични қайд этди.

Шунингдек, Сабина Ташкенбаева булава дастурида бронза медалига сазовор бўлди. Беллашувлар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!