Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна": Финалчи номи пенальтилар серияси орқали аниқланади (матнли транляция)

Ўзбекистон Кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувига старт берилди. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 3:1

Шу тариқа, "лочинлар" финал йўлланмасига эга чиқди!

СЕЙВ! Жавоҳир Қаҳрамоновнинг чап бурчакка йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди.

ГОЛ! Жамшид Болтабоевдан ишончли зарба, Митрович тўп йўналишини топа олмади.

ХАТО! Аюбхон Нўъмонов ҳам юқорига зарба берди.

ГОЛ! Йован Жокич тўпни дарвозанинг ўнг томони юқори тўққизлигига михлаб қўйди!

ХАТО! Ҳусниддин Ғофуров тепган тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 

ГОЛ! Ашурматов ҳам ўнг бурчакка тўпни йўллади.

ГОЛ! Юре Обшивач ўнг бурчакни аниқ нишонга олди.

120+4. Учрашув вақти якунига етди. Финалчи номи пенальтилар серияси орқали аниқланади.

120+3. Диёр Туропов боши билан зарба берди, Митрович яна тўпни ушлаб олмоқда.

120+2. Шифокорлар Ғофуровни махсус замбилда майдондан олиб чиқишди.

120+2. Асимов манзилига номақбул сўзлар айтган Самвел Бабаян сариқ карточка билан жазоланди.

120+1. Сардор Қулматовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

120. Иккинчи экстра-таймга 4 дақиқа қўшилди.

119. Собиржоновнинг узатмасидан кейин Митрович тўпни муштлари билан уриб юборди.

118. Охирги дақиқалар Бабаян шогирдларининг тўлиқ устунлиги остида давом этяпти.

118. Жамшид Болтабоевнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

116. Митровичга яна шифокорлар ёрдами зарур.

115. Игорь Голбан аввалгисидан ҳам қулай вазиятда ноаниқ зарба берди. Қандай омадсизлик?!

114. "Лочинлар" ўта қулай имкониятни кўкка совурди. Жўрабоев яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

112. Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

111. Голбаннинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

110. Зоран Марушич ўз ўрнини Асабдек Жўрабоевга бўшатиб берди.

109. Марушич ўткир бурчакдан зарба бера олмади, яна бир ҳужум самарасиз якунланди. 

107. Боян Цигернинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

107. Сўнгги дақиқаларни ҳам наманганликлар нисбатан фаолроқ ўтказяпти.

106. Иккинчи экстра-тайм бошланди!

105+1. Аюбхон Нўъмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

105. Биринчи қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

105. Тактик фол эвазига рақиб ҳужумини тўхтатган Ашурматов огоҳлантирилди.

105. Жўрабековнинг уринишига аниқлик етишмади.

104. Жамшид Болтабоев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Митрович ўз ўрнида!

101. Ҳакамга захира ўриндиғидан туриб эътироз билдирган Норхоновга сариқ карточка кўрсатилди.

99. "Бўрилар" анча зич ҳимояланмоқда, жарима майдонига оширилган тўпларнинг барчаси қайтариляпти.

97. Жарима майдонига икки бор тўп узатган Бақоев шогирдлари вазиятни зарба билан якунлай олмади.

96. Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

94. Бу сафар Йован Жокичнинг уринишидан сўнг жиззахликлар посбони хавфни бартараф этди.

93. Диёр Туроповнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Митрович ушлаб олди.

91. Дастлабки қўшимча бўлимга старт берилди!

90+9. Иккинчи бўлим ҳам якунига етди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Демак, экстра-таймлар гувоҳи бўламиз!

90+6. Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун жиддий кураш кечмоқда.

90+3. Бабаян шогирдлари ҳужум қилишда давом этмоқда.

90. Беллашувга 9 дақиқа вақт қўшиб берилди.

86. "Навбаҳор"дан кетма-кет зарбалар. Митрович бир амаллаб, хавфни бартараф этди.

83. Уххх. Жокичдан хавфли зарба. Аммо унинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

78. "Бўрилар"дан хавфли зарба. Тўп наманганлик ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

74. Ҳакам қизил карточкани бекор қилиши мумкин эди. Бироқ ВАР ҳакамлари ҳам қизилни ҳаққоний, дея баҳолади. 

72. Бабаян навбатдаги ўзгаришга қўл урди. Дониёр Абдуманнопов ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.

71. Қизил карточка! Абдужалил Маназаров иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. 

67. Игорь Голбанга сариқ карточка кўрсатилди. 

65. Ҳозирча икки томон ҳам ҳимояда хатога йўл қўймаяпти.

63. Марушичнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбасини амалга оширади мезбонлар. 

бақоев60. Улуғбек Бақоев навбатдаги сариқ карточка эгаси бўлди.

57. Ўзгариш "Навбаҳор" таркибида. Станислав Андреев ўз ўрнини Игорь Голбанга бўшатиб берди.

55. Ҳакам ҳеч кимни аяб ўтирмоқчи эмас. Асимов ҳатто захирадагиларга ҳам сариқ карточка кўрсатди. 

53. Болтабоевнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

51. Бош ҳакам Азиз Асимов Баҳодир Насимовга сариқ карточка кўрсатди. 

49. Уххх. Қаҳрамоновнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўпни Юсупов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0.

45+1. Яна бир сариқ карточка. Бу сафар Марко Колакович огоҳлантирилди.

45. Беллашувнинг биринчи бўлимига тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Митрович ўз ўрнида.

кунавсўғ_1

43. Бурчак зарбаси мезбонлар фойдасига.

40. Жиззахликлардан хавфли ҳужум. Бироқ "Навбаҳор" ҳимоячилари бу хавфни бартараф этди.

38. Икки жамоада ҳам майдон марказида кичик хатолар кўп кузатилмоқда.

35. Дониёр Абдуманнопов жуда чиройли комбинацияни голга айлантира олмади. Аниқроғи, рақиб ҳимоячилари муносиб ҳаракат қилди.

32. Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

30. Диан Талҳатов огоҳлантирилди. Бу учрашувдаги учинчи сариқ карточка.

27. "Навбаҳор"дан хавфли ҳужум. Зарбаларни гоҳ ҳимоячилар, гоҳ дарвозабон қайтариб қолди.

шахаа

23. Искандеровнинг қанотдан узатиб берган кескин пасидан сўнг тўпни Митрович муштлари билан қайтариб юборди.

21. Жиззахликлар деярли ҳужумга ўтмаяпти. Улар чуқур ҳимояга асосланган футбол намойиш этмоқда.

18. Йўқ! Қарор ўз кучида қолади. Қизил карточка кўрсатилмади.

17. Ҳакам бу вазиятни ВАР орқали кўриб чиқмоқда. Обшивац ишлатган жиддий қўполлиги учун майдондан четлатилиши мумкин.

16. Энди Юрий Обшивац сариқ карточка олмоқда.

15. "Лочинлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

12. Даврон Ҳошимов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

даврон_1

10. Йўқ! Боян Цигернинг акробатик тарзда урган ажойиб голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди. 

9. ГОООООООООООООЛ! "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди. Бироқ...

7. Абдужалил Маназаровга ҳакам сариқ карточка кўрсатди.

6. Ўйин асосан, меҳмонлар дарвозаси олдида кечмоқда.

3. Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда.

1. Ўйин бошланди. Мезбон "Навбаҳор" кўк рангли либосларда, меҳмон "Сўғдиёна" эса оқ рангли формалар остида тўп тепади.

* Учрашув старти учун ҳамма нарса шай ҳолатда.

* Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодир Зарипов
14/10/2022 19:15
Азиз асимов бор екан гулбахор ютади
Nishonov Obidjon
15/10/2022 06:57
Navbahor chempion buladi hudo hohlasa ura
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
14/10/2022 22:23
Aziz Asimov. shuncha qushib berdimi. ochigi uta kulgulik yahshiyam VAR qarap qaror chiqarmapti. bulmasa 15 minut qusharkan. berdan sariq keyin qizil berdiki uzi. kutib ham teksherib ham kurgani yuqki. ochihi. Uzbek Fudbolini sudiyala shu yil hohlagani qildi.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
14/10/2022 22:20
Shahsan uzim Navbahorga chiqishini hohladim. chunki Fenalga Nasaf Navbahor. uynashi yahshi chunki Navbahor Nasafni maydoniga yutib ketuvdi. shuning. uchun. lekin hammamiz Uzbek fudbolini muhlisimiz. Qizilga tortmasdi. sudiya yon bosdi. kup japhaga. Sugdiyona kurashdi yahshi uynadi. Fenalgacha.
Шухрат Хусаинов
14/10/2022 22:15
Коррупция ютди Бокаев 3 уйинчи хам осмонга тепадими футболист куталанглар Бабаян канча берди хайф бунака уззббеекк футбол на хрен
&
Xazratqulov Shoxijaxon
14/10/2022 21:23
Sharxlovchi ahvolini qara
&
Xazratqulov Shoxijaxon
14/10/2022 21:16
Hakam sotqin
&
Xazratqulov Shoxijaxon
14/10/2022 21:15
Sharxlovchi ham bir tiyinga qimmat sotilgan oyin bir tiyinga qimmat hakam
Шухрат Хусаинов
14/10/2022 20:46
Ур Согдиана бос
Шухрат Хусаинов
14/10/2022 20:38
Пидараз ВАР КАНИ Канака кизил
&
аавва
14/10/2022 19:33
Ухла