Ҳусановдан бунақасини кутмаган эдик! “Сити” директори Абдуқодир ҳақида нималар деди?
“Манчестер Сити” спорт директори Уго Виана клуб расмий сайти – mancity.com журналисти Жек Мамфордга берган интервьюси давомида ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусанов фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди.
Sports.uz портали ушбу суҳбатдаги маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.
Уго Виананинг таъкидлашича, Абдуқодир Ҳусанов жаҳон футболидаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланиши учун барча зарур сифатларга эга.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси 2025 йил январь ойида “Манчестер Сити”га ўтган. Бунга қадар у Франциянинг “Ланс” клубида тўп сурган ва миллий терма жамоа даражасида ҳам тажриба орттирган.
22 ёшидаёқ Ҳусанов жамоага катта таъсир кўрсатди. У “Манчестер Сити” сафида 50 дан ортиқ учрашувда майдонга тушди ва шу йил ёзида клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди.
Ҳусанов ўзининг ажойиб тезлиги ва юқори жисмоний кучга эгалиги билан жамоа мухлисларида дастлабки учрашувлариданоқ катта таассурот қолдирди.
Бироқ Виананинг сўзларига кўра, Ҳусановнинг фаолиятининг шунчалик эрта босқичидаги тезкор тараққиёти “Манчестер Сити” раҳбарияти ва мураббийлар штабини ҳам ҳайратда қолдирган.
- Биз уни жамоага таклиф қилганимизда, унинг жисмоний имкониятлари ҳақида барчамиз билардик. Унинг жисмоний кўрсаткичларини яхши тасаввур қилардик. Барчамиз унинг ҳақиқатан ҳам муҳим футболчига айланиши мумкинлигига ишонардик. Фақат бу қадар тез ривожланишини кутмагандик, чунки у ҳали ёш эди ва Францияда ҳам унчалик узоқ вақт ўйнамаганди.
Биз ундан жуда мамнунмиз. У ҳали ҳам ривожланишда давом этяпти, ўрганиши керак бўлган жиҳатлар ҳали кўп. Биз унинг дунёдаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бирига айланиши мумкинлигига ишончимиз комил, - деди клубнинг спорт директори Уго Виана.
Ҳусановнинг янги шартномаси бу ёзда Энцо Мареска жамоаси футболчилари билан тузилган бир қатор янги битимлардан бири бўлди. Улар орасида Жереми Доку, Фил Фоден ва Йошко Гвардиол ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Манчестер Сити”нинг асосий фигураларидан бирига айланган Абдуқодир Ҳусанов жамоаси билан Англия кубоги ва Англия лигаси кубоги каби нуфузли совринларни қўлга киритди.
Ўзбек футболчиси Швейцарияда гол уриб, тарихга кирди, рақиб янчиб ташланди
“Манчестер Сити” Ҳусанов билан Қозоғистонга келмоқчи!
Ҳусановни бошқа клубга тавсия қилишди!
Каннаваро кўчадан кириб келган мутахассис эмас!

Фикрлар