Ҳусановни мухлислар олқишлар билан кузатиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоадошлари Витор Рейс ва Аллан билан бирга майдонни «Манчестер Сити» мухлисларининг олқишлари остида тарк этди. Бу учлик «Норвич» устидан қўлга киритилган йирик ғалабадан сўнг алоҳида эътибор марказида бўлди.

«Манчестер Сити» футболчилари «Этихад» стадионида ўтган Англия лига кубогининг учинчи босқич баҳсида «Норвич» дарвозасини 5:0 ҳисобида ишғол этди. 

Ҳусанов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У марказий ҳимоя чизиғида Витор Рейс билан бирга ўйнади.

Учрашув якунловчи ҳаккам қаричаси чалингач, стадионда тўпланган томошабинлар жамоа ўйинчиларини қўл чалишлар билан кузатиб қўйишди. Айрим «Манчестер Сити» мухлислари эса алоҳида тарзда Хусановнинг исмини баралла айтиб, унга бўлган ҳурмат ва меҳрларини намоён қилишди.

Ўзбек ҳимоячиси қисқа вақт ичидаёқ маҳаллий мухлислар севимлисига айланди. Клубнинг расмий сайти қайд этишича, «Этихад» трибуналарида ўйин пайтида Ҳусанов шарафига бир овоздан «Хууууус» деган қичқириқлар тез-тез янграб турибди.

Таъкидлаш жоизки, Энцо Мареска бу гал 22 ёшли ўзбек футболчисини ҳимоя марказида ўйнатди. Бунгача Абдуқодир зарур пайтларда ҳимоянинг ҳар икки қанотида ўйнаб келаётган эди. 

Абдуқодир Ҳусанов бошчилигидаги ҳимоя чизиғи «Норвич Сити» вакилларига ўз дарвозасини ишғол қилиш имконини бермади. Легионеримизнинг бехато ва фаол ўйини жуда юқори баҳоланди. 

Учрашувда тўлиқ ўйнаган Ҳусановнинг «қуруқ» ғалабани қўлга киритишдаги ҳиссаси катта бўлди. Статистик кўрсаткичларга ихтисослашган Flashscore портали ўзбекистонлик футболчининг майдондаги фаолиятини 8,1 баллга баҳолади. 

Ушбу кўрсаткич билан Ҳусанов жамоадоши Айюб Буадди билан биргаликда жамоа ичидаги рейтингда тўртинчи ўринни бўлишиб олди — ҳар икки футболчига ҳам 8,1 балл қўйилди. 

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси икки гол муаллифи Флойд Самба деб топилди — 8,4 балл. Биттадан гол урган Райан Шерки ва Аллан эса 8,2 баллдан олди. «Манчестер Сити» таркибидаги яна бир голга Райан МакАйду муаллифлик қилди. 

Йирик ҳисобдаги ғалаба туфайли «Манчестер Сити» Англия лигаси кубогининг кейинги босқичига йўл олди. Кейинги босқичда жамоа «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Легионеримиз Роналдо жамоаси дарвозасига гол урди

Ҳусановдан бунақасини кутмаган эдик! “Сити” директори Абдуқодир ҳақида нималар деди?

Ўзбек футболчиси Швейцарияда гол уриб, тарихга кирди, рақиб янчиб ташланди

Жойига қайтган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановга жуда юқори балл беришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!