Легионеримиз Роналдо жамоаси дарвозасига узоқ масофадан супергол урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Озарбайжон чемпионати Премьер-лигасида чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётган “Сабах” жамоаси навбатдаги ғалабасини нишонлади.

Бокуликлар бу гал олтинчи турда ўз мухлислари кўз ўнгида “Ишимли” жамоасини қабул қилди. Учрашув мезбонлар учун муваффақиятли бошланди ва 20-дақиқада рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарида катта саҳнага Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарали Раҳмоналиев чиқди. 22 ёшли футболчимиз 35-дақиқада гол уриб, ўйинда муҳим бурилиш ясади.

Баҳснинг иккинчи ярмида “Ишимли” футболчиларидан бразилиялик Роналдо битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Аммо ҳисобни тенглаштиришнинг имкони бўлмади. Аксинча, бокуликлар ўйин якунланаши арафасида учинчи голини урди. Аниқ зарба Кахим Пэрис ҳисобига ёзилди.

“Сабах” жамоаси ҳозирча қолган жамоаларга нисбатан битта учрашув кам ўтказган. Бу клубнинг Европа Чемпионлар лигасида иштирок этаётганига билан боғлиқ.

Шунга қарамай, “Сабах” футболчилари миллий чемпионатда бешта баҳснинг барчасида ғолиб чиқиб, 15 очко жамғарди ва очколар ҳисобида пешқадам “Нефтчи”га етиб олди. “Нефтчи” футболчилари шунча очкони олтита ўйинда жамғарган.

Экспертларнинг таъкидлашича, жорий мавсумда чемпионлик асосан Боку шаҳрининг мана шу икки жамоаси ўртасида кечади. Шунингдек, ҳозирча бешта ўйинда 13 очко жамғарган “Қорабоғ” клуби ҳам чемпионлик пойгасига қўшилиши мумкин.

Умарали Раҳмоналиев учун жорий мавсум муваффақиятли ўтмоқда. Истеъдодли ярим ҳимоячимиз миллий чемпионатда учта ўйинда қатнашиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Бундан ташқари, легионеримиз УЕФА Чемпионлар лигасининг саралаш, плей-офф ва умумий гуруҳ босқичларида жами тўққизта учрашувда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.  

Энди Озарбайжон чемпионатининг кейинги турида “Сабах” жамоаси асосий рақобатчи “Нефтчи” меҳмони бўлади. Бу баҳс 9 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Даҳшат! Иккита гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ ўйинни “ёндириб” ташлади

Ҳусановни мухлислар олқишлар билан кузатиб қўйди

Ҳусановдан бунақасини кутмаган эдик! “Сити” директори Абдуқодир ҳақида нималар деди?

Ўзбек футболчиси Швейцарияда гол уриб, тарихга кирди, рақиб янчиб ташланди

Жойига қайтган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановга жуда юқори балл беришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!