Режа иш берса, Роналду “Ан-Наср”дан яна Англияга қайтади!
Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасига кўчиб ўтгани энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланиб бўлди.
Шунга қарамай, 37 ёшли тўпурарда яна Европа футболига қайтиш имконияти бор.
Marca нашрининг таъкидланишича, Англия премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашаётган “Ньюкасл” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритадиган бўлса, Роналду ижара асосида “қарғалар” сафига кўчиб ўтади.
Маълумотларга кўра, Роналдунинг шартномасини мана шу банд алоҳида кўрсатилган.
Бунга кўп жиҳатдан “Ньюкасл” клуби Саудия Арабистони давлат инвестиция фондига тегишли эканига боғлиқ.
Роналду “Ан-Наср” билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган ва ҳар мавсум учун 200 миллион евро атрофида маош олади.
Фикрлар