Расман! Русланбек Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолади

Россия Премьер лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" жамоаси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси етакчиларидан бири Русланбек Жиянов трансферини эълон қилди.

Новгородликлар истеъдодли вингер билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У "Олимпик" таркибида ижара асосида ўйнашда давом этади. Ушбу клуб таркибида Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ҳаракат қилади.

21 ёшли вингер "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум олимпиячилар либосида 25 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 4 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!