Суперклуб Ҳусановни энг қиммат ҳимоячига айлантирмоқчи!
Кейинги пайтда “Манчестер Сити” ўйинларини қўлга киритмоқчи бўлаётган клублар сони ортиб бормоқда. Бу “шаҳарликлар” жамоаси атрофидаги юзага келган мураккаб жараёнлар билан ҳам боғлиқ.
Англия футболини ёритишга ихтисослашган манбаларда мавсум бошидан ҳимоя чизиғида жиддий муаммога дуч келган бир неча клуб Абдуқодир Ҳусановни “Манчестер Сити”дан олиб кетишга тайёрлигини ёзмоқда.
Даъвогар орасида Лондоннинг “Челси” клуби фаворит ҳисобланади. Шунга қарамай, экспертлар “аристократлар” 22 ёшли ўзбек футболчисини “Манчестер Сити”дан тортиб олиш осон бўлмаслигини таъкидламоқда.
Англия матбуотида қишки трансфер ойнаси вақтида Лондон клуби Ҳусановни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр экани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. “Челси” мухлислари ижтимоий тармоқларда бу трансфер жамоани кучайтириши ҳақида фикр билдириб, клуб ғоясини қўллаб-қувватлаяпти.
Хабарларда Ҳусанов “Челси” ҳимоя чизиғига зарур бўлган барқарорлик ва жисмоний курашлардаги кучни олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Ўзбекистонлик ҳимоячи пас бериш борасида яхши тайёргарликка эга, жисмоний курашларда ҳам кучли, тезлиги жуда катта. Айрим рейтингларда у дунёнинг энг кучли лигаси ҳисобланган Премьер-лиганинг энг яхши уч ҳимоячисидан бири сифатида қайд этилган.
Шунга қарамай “Челси” ўзи нишонга олган бу легионерни олиш учун “Манчестер Сити”га бир неча вариантда таклиф тайёрламоқда. Журналистларнинг таъкидлашича, лондонликлар рокировка ғоясини илгари сурмоқда. Унга кўра, “Челси” анчадан бери манчестерликлар нишонида турган ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони Энцо Марескага бериб, франциялик футболчи эвазига Абдуқодир Ҳусановни олишни мўлжаллаяпти.
“Манчестер Сити” бу таклифни рад этса, “Челси” Абдуқодир Ҳусанов учун 80 миллион фунт миқдорида бадал пули тўлашга ҳам тайёрлиги айтилмоқда. таклиф тайёрлаши мумкин. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Ҳусанов жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бирига айланади.

Фикрлар