Ўзбек футболчиси Мадридда "Реал"га гол урган сенсацион учрашувни эслашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундан роппа-роса беш йил муқаддам - 2021 йилнинг 28 сентябрь куни Еврoпа Чемпионлар лигаси тарихида кутилмаган сенсация рўй берган эди. 

Жаҳон футболи етакчиларидан ҳисобланган "Реал" футболчилари "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўз мухлислари кўз ўнгида мусобақада дебют қилаётган ва мутлақ аутсайдер ҳисобланган Тирасполнинг "Шериф" жамоасидан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бундан олдин, биринчи турда, рақибга қарши ўйинни ўткир ҳужумлар ва қарши зарбалар асосида қурган "Шериф" Донецкнинг "Шахтёр" жамоасини енгиб, биринчи шов-шувни кўтарган эди. 

Шунга қарамай, деярли ҳеч ким Мадридда ҳам сенсация такрорланишини, молдоваликлар яна бир ғалаба қайд этишини жиддий кутмаганди.

Аммо воқеалар айнан шундай йўналиш олди. Кечанинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири учрашувнинг 25-дақиқасида "Шериф"нинг ўзбекистонлик легионери Жасурбек Яхшибоевнинг Тибо Куртуа дарвозасини бош зарбаси билан ишғол қилгани бўлди. 

Кейинчалик мадридликлар Карим Бенземанинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, Люксембург терма жамоаси аъзоси Себастьян Тилль томонидан сўнгги дақиқаларда урилган ғалаба тўпи тирасполликларга тарихий зафарни таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг "Шериф"га муносабат бутунлай ўзгарди: эндиликда рақиблар бу жамоани жиддий қабул қила бошлади, уларни қўйиб юбориш, камситиш ва етарлича баҳоламасликка асосланган тактика эса ўз самарасини йўқотди.

Учрашув қаҳрамонларидан бири Жасурбек Яхшибоев, минг афсуски, фаолиятини кутилгандек ривожлантира олмади. Молдовадан кейин маълум муддат Ўзбекистон, Қозоғистон ва Эрон жамоаларида ўйнаган иқтидорли футболчи ҳозир Тошкентнинг "Локомотив" клуби аъзоси ҳисобланади. 

Суперклуб Ҳусановни энг қиммат ҳимоячига айлантирмоқчи!

Ҳусанов, бизга ўтсанг тўлиқ ўйнайсан! Трансфер бўладими?

“Манчестер Сити” Ҳусановни қўйиб юборадими?
Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди
“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!