Ҳусанов, бизга ўтсанг тўлиқ ўйнайсан! Трансфер бўладими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг машҳур клубларидан ҳисобланган "Челси" Абдуқодир Ҳусановни қишда олиб келишга жиддий қизиқмоқда. "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши мумкин. 

Бу ҳақда инглиз оммавий ахборот воситалари, хусусан, журналист Саймон Филлипс хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Ҳусановга энг катта қизиқишни "Челси" клуби билдирмоқда. Лондон жамоаси вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда ва футболчини қишки трансфер ойнасиданоқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти.

Абдуқодир ҳозирги пайтда Энцо Мареска қўл остида "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида доимий ўринга эга эмас. Чемпионатнинг охирги икки учрашувида италиялик мутахассис 22 ёшли ўзбек футболчисини захирада қолдирди. 

"Челси" клуби, хусусан, бош мураббий Хаби Алонсо эса Абдуқодирга асосий таркибдан жой ваъда қилиш орқали футболчини қишда Лондонга кўчиб ўтишга кўндиришни мақсад қилган.

Қолаверса, экспертларнинг таъкидлашича, Ҳусанов нафақат марказий, балки ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай олади. Бу эса "Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо қўллаётган уч ҳимоячига асосланган тактик схемага жуда мос келади. Мазкур тизимда ўзбек футболчиси ўнг марказий ҳимоячи позициясида майдонга тушиши мумкин.

Хабарларга кўра, "Челси" яқин кунларда Ҳусановнинг агенти билан боғланиб, январь ойида амалга ошиши мумкин бўлган трансфер шартларини муҳокама қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, профессионал даражада аввал Беларуснинг "Энергетик-БГУ" ва Франциянинг "Ланс" клублари шарафини ҳимоя қилган Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг январидан "Манчестер "Сити" ўйинчиси ҳисобланади. 

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг машҳур футболчиси ўтган мавсумда манчестерликлар сафида Англия кубоги ва Англия лигаси кубоги каби нуфузли совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.   

Суперклуб Ҳусановни энг қиммат ҳимоячига айлантирмоқчи!

Ўзбек футболчиси Мадридда "Реал"га гол урган сенсацион учрашувни эслашди

“Манчестер Сити” Ҳусановни қўйиб юборадими?
Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди
“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!